AnTuTu’да энг кучли, аммо арзон флагман – Xiaomi Pocophone F1’ни синаб кўришди! («жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  1141
  •  09.08.2018 10:17

AnTuTu’да энг кучли, аммо арзон флагман – Xiaomi Pocophone F1’ни синаб кўришди! («жонли» видео)

Xiaomi компаниясининг ҳали тақдим этилмаган Pocophone F1 смартфонининг самарадорлиги куни кеча Хитойнинг машҳур бенчмаркида синаб кўрилганди. Натижалар ҳайратланарли – у 285 302 балл олган!

ЎҚИНГ: AnTuTu'да Xiaomi Pocophone F1 энг яхши натижани кўрсатди

Энди эса мазкур смартфоннинг AnTuTu бенчмаркида текширилиш жараёни акс эттирилган видеолавҳа ҳам интернетга чиқиб кетди. Мана, уни бирга томоша қиламиз:

Айтиш керакки, Xiaomi айнан Ғарб бозорига расман кириб бориш учун Pocophone туркумида смартфон чиқара бошлаган. Европадаги айрим онлайн дўконлар аллақачон сотувга чиқариб ҳам улгуришган бўлса-да, Pocophone F1’нинг расмий тақдимоти ҳануз ўтказилгани йўқ.

Дарвоқе, бирозгина аввал ушбу девайснинг биринчи «жонли» видеосини ҳам эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Xiaomi Pocophone F1 илк «жонли» видеода: уни қадоғидан олиб, ишлатиб кўрамиз!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!