AnTuTu’да мутлақ рекорд: Lenovo Z5 Pro GT ваъда қилинганидан ҳам ошиқ натижа кўрсатди!

  •   DiMaX
  •  1240
  •  23.01.2019 10:52

AnTuTu’да мутлақ рекорд: Lenovo Z5 Pro GT ваъда қилинганидан ҳам ошиқ натижа кўрсатди!

Lenovo компанияси 2018 йилнинг ноябрида энг арзон смартфон-слайдер – Z5 Pro смартфонини тақдим этганди. Кейинчалик компания унинг янгиланган версияси – Lenovo Z5 Pro GT моделини намойиш қилган.

ЎҚИНГ: Snapdragon 855 ва 12/512 ГБгача хотирали илк смартфон – атиги 390 доллардан бошланувчи Lenovo Z5 Pro GT тақдим этилди!

Тақдимот маросимида компания таъкидлашича, Lenovo Z5 Pro GT флагмани AnTuTu бенчмаркида энг юқори – 368 480 балл тўплаган. Бу эса ҳар қандай смартфон, ҳаттоки iPhone XS ҳамда XS Max натижаларидан ҳам юқори кўрсаткич!

Таққослаш учун келтириб ўтамиз: 2019 йилнинг бошида Android-смартфонларнинг энг кучлиси бўлган қилган Nubia Red Magic Mars ўйинбоп смартфони AnTuTu’да «атиги» 320 464 балл олганди.

Аммо бенчмарк вакиллари Lenovo компаниясининг энг кучли айфонлардан ҳам юқори балл олганлиги борасида мутахассис сифатида бошқачароқ фикр билдиришган.

 ЎҚИНГ: AnTuTu: Андроид-смартфонларнинг янги «қирол»и чиндан ҳам Apple’нинг сўнгги флагманларидан зўрми?

Хулласи калом, мана шу бир-бирига ўхшамаган кўрсаткичлар билан турли фикрларга сабаб бўлаётган Lenovo Z5 Pro GT флагмани, ниҳоят, сотувга ҳам чиқарилди. Табиийки, бахтли харидорлар юқоридаги масалага аниқлик киритиш учун дарҳол уни AnTuTu бенчмаркида текширишга тушганлар. Буни қарангки, мазкур смартфон ҳатто Lenovo ваъда қилганидан ҳам ортиқ – 371 273 балл олган!

Гапнинг сирасини айтганда, Lenovo Z5 Pro GT модели 370 000 баллик чегарадан ошган илк Android-смартфон бўлди. Тўғри, ҳали бошқа смартфонсозларнинг февралда намойиш қиладиган, Snapdragon 855 процессорли флагманлари ҳам бу чизиқдан ўтишади. Аммо барибир Lenovo Z5 Pro GT бу борада биринчи бўлиб қолаверади.

Масаланинг яна битта «лекин»и бор – хитойликларнинг ушбу флагмани ҳали Geekbench сервисида ҳам ўзини оқлаши керак, чунки...

ЎҚИНГ: AnTuTu рекордчиси – Lenovo Z5 Pro GT флагмани Geekbench’да шарманда бўлди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!