AnTuTu'да Xiaomi Pocophone F1 энг яхши натижани кўрсатди

AnTuTu'да Xiaomi Pocophone F1 энг яхши натижани кўрсатди

Яқин кунларда тақдимоти кутилаётган Xiaomi Pocophone F1 смартфони бугун AnTuTu бенчмаркида ўзининг платформа самарадорлигини синовдан ўтказиб кўрди. Натижалар таассуротли - 285 302 балл! Қуйидаги скриншотда мазкур натижани кўриш мумкин.

AnTuTu бенчмаркида "Poco F1" номи билан имтиҳондан ўтган бу девайснинг Xiaomi тайёрлаётган Pocophone F1 модели эканига шубҳа йўқ.

Скриншотда смартфон қайси чипсетга эга бўлгани тўғрисида маълумот акс этмаган. Бироқ имтиҳонда тўпланган балл автоматик равишда мобил телефонда Snapdragon 845 флагман процессори ўрнатилганини кўрсатади. Айтиш жоизки, Pocophone F1 платформа самарадорлиги бўйича бир муддат аввал AnTuTu бенчмаркида етакчи бўлган OnePlus 6 моделини ортда қолдирган.

Ўқинг: Xiaomi Pocophone F1 тақдимотидан аввал савдога қўйилди – «жонли» суратлар, тўлиқ хусусиятлари ва нархи билан танишинг!

Xiaomi Pocophone F1 тақдимот ҳамда бошқа жиҳатлари ҳақида расмий маълумот тақдим қилинмаган. Смартфоннинг 5,99 дюймли дисплейи 2160х1080 пикселли тасвир аниқлигига эга бўлади. Snapdragon 845 чипсети, 6 ГБ + 64 ГБ ҳажмидаги оператив ҳамда доимий хотира 20 мегапикселли олд камерага эга бўладиган девайснинг 484 АҚШ долларидан бошлаб сотилиши кутилмоқда.

Мисол учун, Samsung Galaxy S9 флагмани ҳам Snapdragon 845 процессорига эга бўлган ва у AnTuTu бенчмаркида ўртача 241470 балл тўплаган. Galaxy S9 Plus эса 265,267 балл тўплаган эди.

Шунингдек, Xiaomi Pocophone F1 смартфонининг AnTuTu бенчмаркида текширилиш жараёни акс эттирилган «жонли» видеолавҳани ҳам сайтимизга жойладик, уни мана бу ерда кўришингиз мумкин.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.