AnTuTu’да янги рекорд: ZTE Axon 10 Pro 5G бунга қандай эришди?

  •   DiMaX
  •  893
  •  20.04.2019 09:46

AnTuTu’да янги рекорд: ZTE Axon 10 Pro 5G бунга қандай эришди?

ZTE компанияси шу йил февралда, MWC 2019 кўргазмаси доирасида ўзининг янги – Axon 10 Pro 5G флагманини илк бора жамоатчиликка кўрсатган эди. Бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўллаши номидан ҳам кўриниб турган мазкур смартфоннинг тўлақонли тақдимоти 6 май куни бўлиб ўтади.

ЎҚИНГ: Трампдан Хитойга «жавоб»: энди у Huawei ва ZTE ускуналарини сотиб олишни таъқиқлайди.

Ҳали расман намойиш этилмасидан туриб, ушбу қурилманинг AnTuTu сервисидаги синови натижалари интернетга чиққан:

Буни қарангки, Axon 10 Pro 5G ўзининг энг тезкор смартфон бўлаётганини намойиш этган – у ҳатто куни кеча мазкур бенчмаркда барча флагманларни енгган юртдошидан ҳам юқори натижа кўрсатган!

ЎҚИНГ: AnTuTu тестида iPhone XS Max, Galaxy S10+, Mi 9 ва бошқаларни «ер тишлатган» янги флагман билан танишинг!

AnTuTu’нинг янги рекордчиси Qualcomm Snapdragon 855 процессорига эга, аммо бошқа смартфонсозларнинг флагманларида ҳам шу чип қўлланади-ку! Демак, ZTE Axon 10 Pro 5G моделининг сири бошқа ёқда экан ва бунга аниқлик киритилган ҳам.

Гап шундаки, мазкур флагманда илк бора SD855 процессори билан биргаликда янгича турдаги – F2FS файллар тизими қўлланган. У флеш-хотира самарадорлигини ошириш учун Samsung томонидан ишлаб чиқилган, аммо жанубий кореяликнинг ўзи негадир флаганларида уни қўлламаган. Galaxy S10 ва бошқа аксарият флагманларнинг доимий хотираси ext4 туридаги файллар тизимига эга. Тўғри, Google Pixel 3 флеш-хотираси ҳам янгича ва тезкор F2FS турига мансуб, аммо бу смартфоннинг «электрон юраги» эски моделдаги – Snapdragon 845 процессоридир.

Axon 10 Pro 5G устунлигининг яна бир сабаби – унда 64 қатламли 3D NAND Sandisk iNAND 8521 микросхемалар қўлланган. Унинг тезкорлиги эвазига ZTE’нинг янги флагмани сониясига 486 мегабитлик тезликда маълумот алмаша олади. Бу тоифадаги бошқа смартфонларнинг AnTuTu’да қайд этилган маълумот алмашиш тезлиги эса ўртача 200-250 МБ/сонияга тенг.

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг зўр Android-смартфонлар ўнталиги (AnTuTu рейтинги, 2019 йил апрель)

Мана, турли компаниялар флагманларининг AnTuTu’да кўрсатган энг юқори натижалари рейтинги:

Демак, замонамизнинг энг тезкор смартфони – ZTE Axon 10 Pro 5G тақдимоти яқин, бу борадаги янгиликларни Terabayt.uz билан бирга кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: AnTuTu нархига муносиб смартфонлар рейтингини эълон қилди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!