AnTuTu энг кучли мобил процессорлар рейтингини чиқарди

  •   DiMaX
  •  1513
  •  08.08.2020 17:01

AnTuTu энг кучли мобил процессорлар рейтингини чиқарди

Кейинги кунларда оммабоп AnTuTu бенчмарки жамоаси смартфонларнинг самарадорлиги бўйича тўртта рейтинг эълон қилган. Булар – июль ойидаги энг кучли флагманларнинг хитойча ва глобал рейтинглари; ҳамёнбоп смартфонларнинг хитойча ва глобал рейтинглари.

ЎҚИНГ: Хитойликларнинг бу смартфони AnTuTu рейтингини «портлатди»!

Булардан ташқари, ушбу сервис жамоаси мобил қурилмаларга мўлжалланган чипсетларнинг ҳам алоҳида самарадорлик натижаларини тақдим қилди. Унда жорий йилнинг биринчи ярмида AnTuTu’да текширилган барча моделлардаги смартфонларнинг процессорлари (марказий ядролар ва график чип) кўрсатган натижалар ҳисобга олинган.

Кутилганидек, рейтингда Qualcomm компаниясининг Snapdragon 865 процессори устун келган: унинг умумий кўрсаткичи 401 108 балл бўлса, CPU самарадорлиги 182 123 баллга, GPU тезкорлиги эса 218 985 баллга баҳоланган.

Иккинчи ўринни 341 714 балл билан MediaTek компаниясининг Dimensity 1000+ чипсети эгаллаган. Кучли учликка Qualcomm Snapdragon 855 Plus платформаси 327 796 балл билан якун ясаган.

Кўриб турганингиздек, кейинги ўринларни тегишлича Huawei Kirin 990 5G, Snapdragon 855, Kirin 990, Dimensity 1000L, Kirin 980, Kirin 985 5G ҳамда Dimensity 820 процессорлри банд этган.

ЎҚИНГ: Иккита бенчмарк келиша олмаяпти: қайси процессор «энг сунъий онгли»?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.