Antutu: энг зўр iPhone ва iPad’лар рейтингида iPhone 12’лар умидни чиппакка чиқарди!

  •   DiMaX
  •  416
  •  04.11.2020 09:44

Antutu: энг зўр iPhone ва iPad’лар рейтингида iPhone 12’лар умидни чиппакка чиқарди!

Аввалроқ автономлик тестида iPhone 12 ҳамда iPhone 12 Pro нафақат Android-смартфонларга, балки ҳатто бултурги айфонларга ҳам мағлуб бўлган эди. Кейинроқ эса биз ушбу янги айфонлар автономлигини Apple’нинг бундан олдинги бешта смартфони билан таққослаб кўрсатилган «жонли» видеони ҳам чиқарганмиз. Булардан ташқари...

ЎҚИНГ: Қуввати энг узоқ вақтга етувчи 15 смартфон билан танишинг

Энди бўлса оммабоп Antutu сервиси жамоаси энг кучли Apple мобил қурилмаларининг янги рейтингини эълон қилди. iPhone 12 ва унинг Pro-версияси компаниянинг ўтган йилги смартфонларидан устун келган. Лекин айни улар билан бир хил – Apple A14 Bionic процессори базасидаги янги iPad Air 4 планшетининг самарадорлиги юқорироқ! Афтидан, Apple янги айфонларда чипсетни атайлаб секинлаштиргани бу ерда ўз таъсирини кўрсатмоқда.

Хулласи калом, купертинолик корпорациянинг энг кучли смартфон ва планшетларининг ўнталиги ва улар Antutu’да тўплаган баллар қуйидагича:

Кўриб турганингиздек, янги процессор базасидаги мобил қурилмалардан бирортаси ҳатто кучли учликка ҳам кира олмаган! Apple A12Z Bionic чипсетли тўртинчи ва Apple A12X Bionic процессорли учинчи авлод iPad Pro моделлари рейтинг бошидаги тўртта поғонани забт этган.

Antutu мутахассислари энди текшириб кўриш учун iPhone 12 mini ҳамда iPhone 12 Pro Max смартфонларини сабрсизлик билан кутишмоқда. Бу моделлар 13 ноябрдан сотила бошлайди ва шундан сўнг уларнинг ҳам турли тестлари чиқади – Terabayt.Uzни кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: iPhone 12’лар геймерларга ёқмайди: ўйин, интернет ва видео учун энг зўр смартфонлар (учта рейтинг)