AnTuTu: Huawei'нинг Kirin 990'и Snapdragon 855'ни ортда қолдирди

AnTuTu: Huawei'нинг Kirin 990'и Snapdragon 855'ни ортда қолдирди

Huawei Mate 30 Pro флагманининг AnTuTu бенчмаркидаги илк синови натижалари эълон қилинди. Унга кўра, HiSilicon (Huawei'нинг чип ишлаб чиқарувчи таркибий компанияси) рақобат борасида Qualcomm ва Apple'ларга етиб олган. Бироқ биринчи ўринни эгаллашга яна бироз балл етишмаган.

Синовдан ўтказилган смартфон LIO-AL00 бўлиб, TENAA'даги маълумотларга кўра, бу Mate 30 Pro'нинг 4G версияси ҳисобланади. Бу омил муҳим, сабаби 4G ва 5G версиядаги Kirin 990 чиплари бир-биридан бироз фарқ қилади. 5G чип 7+ нанометрли EUV процессор асосига қурилган, ўрта Cortex-A76 ядролар частотаси 4G'да ишловчи қурилмаларникига қараганда 0.27GHz юқори ва Da Vinci нейрал процессори ядролари сони биттага кўп бўлади.Бошқача қилиб айтганда, агар Huawei Mate 30 Pro 5G/Mate 30 5G смартфонлари синовдан ўтказилса, уларнинг натижаси Mate 30 Pro 4G'никидан яхшироқ бўлади. Бундан ташқари, AnTuTu'нинг ҳисобот беришича, юқоридаги кўрсаткичга қувват тежаш режими таъсир қилган бўлиши ҳам мумкин.

Huawei Mate 30 Pro (4G)'нинг AnTuTu'даги натижаси

 

Mate 30 Pro йиғган балли билан Snapdragon 855 ва 855+ процессорларида ишловчи смартфонлар ўртасидан жой олган. Хотира бўйича кўрсатган натижасидан келиб чиқиб эса, AnTuTu бизнинг қаҳрамон UFS 3.0 хотира стандартига эга, деб хулоса чиқарган.

Huawei Mate 30 Pro (4G)'нинг алоҳида кўрсаткичлари
Умумий 457,357
CPU 151,647
GPU 159,418
Хотира 87,367
UX (фойдаланувчи амалиёти) 58,925

Эътибор беринг, ушбу синов AnTuTu иловасининг 8 версиясида ўтказилган бўлиб, бу талқин умумий балл чиқаришда хотира борасидаги натижага кўпроқ эътибор қаратади. Шундай қилиб ҳозир S855+ SoC'ли Black Shark 2 Pro ва Asus ROG Phone II'лар AnTuTu рейтингида дастлабки икки ўринни эгаллаб турган бўлса, Huawei флагманидан сўнг, S855 билан жиҳозланган OnePlus 7 Pro тўртинчи ўринни банд этган.

AnTuTu'нинг август рейтинги

 

Қўшимча таққос учун, қуйида iPhone 11 триосининг натижалари билан ҳам танишишингиз мумкин:

AnTuTu v8: iPhone 11
AnTuTu v8: iPhone 11 Pro
AnTuTu v8: iPhone 11 Pro Max

 

ЎҚИНГ: AnTuTu ҳақида нималарни биласиз?

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.