AnTuTu идеал Android-смартфон хусусиятларини маълум қилди

  •   DiMaX
  •  1349
  •  20.01.2018 16:53

AnTuTu идеал Android-смартфон хусусиятларини маълум қилди

Смартфонларнинг йирик экранли, хотираси катта, дастурий таъминоти илғор бўлиши борасида ишлаб чиқарувчилар гўё ўзаро пойга ўйнаётгандек. Бироқ фойдаланувчиларнинг аксарияти учун бу хусусиятларнинг энг юқори бўлиши унчалик ҳам шарт эмас экан. Ҳар ҳолда, AnTuTu тақдим этган маълумотда шундай дейилади.

ЎҚИНГ: Нархи таннархига тенг яхши смартфонлар (сентябр ҳолати бўйича AnTuTu талқини)

Оммабоп AnTuTu бенчмарки жамоаси тадқиқот ўтказиб, фойдаланувчилар «яшил роботчали» смартфонларнинг кўпроқ қайси хусусиятларига эътибор қаратишларини ва бу жиҳатларнинг қандай кўрсаткичларга эга бўлиши лозимлигини аниқлади.

Хуллас, натижаларни умумлаштирганда, энг идеал смартфон қуйидаги жиҳатларга эга бўлиши керак экан:

Экранининг диагонали: 5,5 дюйм

Дисплейнинг тасвир аниқлиги: 1920х1080 пиксел

Процессорининг ишлаб чиқарувчиси: Qualcomm

Процессорининг ядролари сони: 8 ядроли

Тезкор хотираси: 4 ГБ

Ички хотираси: 64 ГБ

Операцион тизими: Android 6.0.1 Marshmallow

Бенчмаркнинг таъкидлашича, бутун 2017 йил давомида смартфонлардаги айни шу хусусиятлар фойдаланувчиларни энг кўп қизиқтирган.

ЎҚИНГ: 2018 йил бошида энг оммалашган 10 смартфон

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.