AnTuTu иккита рейтинг чиқарди: энг кучли флагманлар ва энг зўр ўрта нархли смартфонлар (2019 йил, октябрь)

  •   DiMaX
  •  2073
  •  06.11.2019 09:46

AnTuTu иккита рейтинг чиқарди: энг кучли флагманлар ва энг зўр ўрта нархли смартфонлар (2019 йил, октябрь)

Кечагина энг кучли смартфонлар йигирматалиги акс эттирилган Master Lu бенчмарки рейтингини эълон қилгандик. AnTuTu сервиси эса бу гал янгича ёндашди: флагманлар ва ўрта нархли смартфонлар учун алоҳида-алоҳида рейтингларни тақдим этди.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi CC9 Pro смартфони тақдим қилинди

Биринчи рейтингга кирган смартфонларнинг барчаси Snapdragon 855 Plus платформасига асосланган. Бу рўйхатда на Kirin 990, на Exynos 9820 процессорли флагман йўқ. Samsung ушбу бизнесни тарк этаётиб, рақибига тан берганича бор экан...

Демак, энг кучли флагманлар учлигида Vivo NEX 3 5G, Vivo iQOO Pro 5G ҳамда OnePlus 7T бор. Кейинги ўринларни тегишлича OnePlus 7T Pro, Asus ROG Phone II, Xiaomi’нинг Mi 9 Pro 5G ва Black Shark 2 Pro флагманлари, Realme X2 Pro, Meizu 16s Pro ҳамда Redmi K20 Pro Exclusive Edition (яъни – Redmi K20 Pro Premium) эгаллаган.

ЎҚИНГ: Ўтган ҳафта трендда бўлган топ 10 смартфон (қирқ тўртинчи ҳафта)

Ўрта нарх тоифасидаги смартфонлар рейтингида эса кучли учликни Kirin 810 чипсети базасидаги моделлар эгаллаган: Honor 9X Pro, Honor 9X ҳамда Honor 20S.

Рўйхатга яна Redmi Note 8 Pro (сотиб олиш), Realme X2, Oppo Reno 2, Redmi K20, Xiaomi Mi 9 SE, Realme Q ҳамда Vivo X27 смартфонлари кирган.

Эътибор берган бўлсангиз, иккала рўйхатда ҳам бирорта Samsung Galaxy смартфони йўқ!

ЎҚИНГ: «Хаббл» лақабли Galaxy S11 нақ «чўнтакдаги телескоп» бўлади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!