AnTuTu июль рейтингида ТОП-учталикка кирган Redmi флагмани махсус версияда чиқяпти!

  •   DiMaX
  •  758
  •  10.08.2020 10:57

AnTuTu июль рейтингида ТОП-учталикка кирган Redmi флагмани махсус версияда чиқяпти!

«Хитойча Apple» арзончи брендининг бултурги флагмани – Redmi Note 8 Pro ҳозиргача оммабоп ва харидоргир. Сабаби эса унинг кучли эканлигидадир – AnTuTu бенчмаркининг ўтган ойдаги энг қудратли ҳамёнбоп смартфонлар глобал рўйхатида у учинчи бўлиб турибди!

ЎҚИНГ: Xiaomi бултурги иккита смартфонига барқарор MIUI 12 прошивкасини тарқатяпти

Xiaomi кутилмаганда ушбу моделининг янги версиясини тақдим этишини эълон қилди. Компаниянинг Twitter’даги расмий тизерига қараганда, уни Redmi Note 8 Pro Special Edition деб номлашади.

Постдаги сўзларга қараганда, кутилаётган смартфон стандарт моделдан ранги (зарғалдоқ ёки қизил) билан фарқланади. Ким билади, яна тезкор ва доимий хотира ҳажми ҳам каттароқ бўлар.

Эслатиб ўтамиз, мазкур компания эртага – 11 августида ўзининг Xiaomi Mi 10 Extreme Commemorative Edition флагманини намойиш қилади. Бу – шу пайтгача турли хабарларда Xiaomi Mi 10 Pro Plus ёки Xiaomi Mi 10s номлари билан атаб келинаётган, кодли номи эса Mi 10 Pro Super Cup бўлган юбилей смартфонидир. Бундан ташқари, унинг арзончи бренди ҳам...

ЎҚИНГ: РАСМАН: 11 августда Redmi энг зўр флагманини тақдим этади!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!