AnTuTu: Май ойида эгасини рози қилган смартфонлар рейтингида бултурги флагманлар етакчи!

  •   DiMaX
  •  710
  •  05.06.2021 10:16

AnTuTu: Май ойида эгасини рози қилган смартфонлар рейтингида бултурги флагманлар етакчи!

Куни кеча биз AnTuTu бенчмаркида май ойидаги текширувлар натижалари асосида тузилган энг қудратли флагманлар рўйхатини эълон қилган эдик. Мазкур жамоа ҳамёнбоп смартфонлар орасида энг тезкорларининг ҳам рейтингини чиқарган.

ЎҚИНГ: «iQOO 7, тахтни бўшат!» – AnTuTu’да янги рекордчи пайдо бўлди

Ушбу оммабоп бенчмарк энди Android-смартфонларнинг ўз эгаларини қониқтириш даражасига кўра май ойи рейтингини ҳам тақдим қилди. Унда энг юқори ўринларни турли компанияларнинг ўтган йилги флагман моделлари забт этди.

Meizu компаниясининг бу йилги флагманлари ҳатто iPhone эгаларини ҳам Android-смартфонларга ўтишга мажбур этаётгани ҳақида ёзган эдик. Лекин AnTuTu рейтингида унинг бошқа бир – Meizu 17 Pro модели ғолиб бўлган.

Кучли учликдан яна икки компаниянинг бултурги флагманлари – Samsung Galaxy S20 Ultra 5G ҳамда Honor 30 Pro+ моделлари жой олган. Кейинги ўринларни эса тегишлича Meizu 17, Samsung Galaxy Note 20 Ultra 5G, OnePlus 9, Meizu 18, Meizu 18 Pro, Samsung Galaxy S21 Ultra 5G ҳамда Honor 30 флагманлари кирган.

ЎҚИНГ: Нархи тезда тушиб кетмайдиган саккизта смартфон (2021 йил, апрель)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.