AnTuTu: Mi Mix 2 ва Mi Note 3 самарали ишлаш бўйича имтиҳон топширди

AnTuTu: Mi Mix 2 ва Mi Note 3 самарали ишлаш бўйича имтиҳон топширди

Кечагина тақдим қилинган Xiaomi Mi Mix 2 флагмани ҳамда Mi Note 3 смартфонлари бугун мобил воситалар платформаси самарадорлигини синовдан ўтказувчи таниқли AnTuTu бенчмаркида синовдан ўтказилди. Натижаларга кўра, Mi Mix 2 смартфони Mi6 билан деярли бир хил -- 170 248 (Xiaomi Mi6 -- 172 075) балл тўплади. 

Айни пайтда энг илғор мобил восита процессори сифатида эътироф этилаётган, 8 та “Kryo 280” ядроларига, Adreno 540 видео-картаси ва X16 LTE модемига эга Qualcomm Snapdragon 835 “электрон юракча”си маълумотни 10 нанометрли техник жараёнда қайта ишлайди. Бу жуда катта тезкорлик. AnTuTu бенчмаркида 2017 йилнинг 11 апрел куни аниқланган Qualcomm Snapdragon 835 процессори ўрнатилган Xiaomi Mi6 170 000 балл тўплашга муваффақ бўлган эди.  

Ушбу рейтингнинг етакчилари бўлган iPhone 7 Plus ҳамда iPhone 7 эса 172 644 ва 170 124 балл тўплашган. Бир муддат аввал Samsung Galaxy S8’нинг Snapdragon 835 процессорига эга талқини ушбу имтиҳонда 162101 балл тўплаган эди. Galaxy S8’нинг Exynos 8895 процессорига эга талқини 174155 балл тўплашга эришган. 

Флагман чиплардан бир оз орқада бўлган, бироқ илғор Snapdragon 660 процессори ўрнатилган Xiaomi Mi Note 3 эса бенчмаркда 114 230 балл тўплади. Бу Snapdragon 660 чипига эга Оppo R11 натижасидан озгина паст. Оppo R11 имтиҳонларда 119 403 балл йиққан.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.