AnTuTu мутахассислари Snapdragon 855 самарадорлигини Snapdragon 845 ва Kirin 980 билан таққослаб кўрсатишди

  •   DiMaX
  •  1118
  •  19.01.2019 10:21

AnTuTu мутахассислари Snapdragon 855 самарадорлигини Snapdragon 845 ва Kirin 980 билан таққослаб кўрсатишди

Девайслар самарадорлигини баҳоловчи оммабоп AnTuTu сервиси дастурчилари навбатдаги тест натижасини эълон қилишди. Бу синовда улар Qualcomm компаниясининг энг илғор – Snapdragon 855 процессорини унинг ўтган йилги флагмани ҳамда Kirin 980 чипи билан солиштиришган.

ЎҚИНГ: AnTuTu рекордчиси – Lenovo Z5 Pro GT флагмани Geekbench’да шарманда бўлди!

Мазкур синов учун Snapdragon 855 процессорига ҳамда 6/128 ГБ хотирага эга, экрани 2888х1440 пикселлик номаълум смартфон олинган. Унинг натижалари синов учун тайёрланган Snapdragon 845 чипли яна битта смартфонники билан, шунингдек, OnePlus 6T ҳамда Huawei Mate 20 смартфонлариники (улар тегишлича Snapdragon 845 ва Kirin 980 чипларига эга) билан таққосланган.

Кўриб турганингиздек, Snapdragon 855 ўрнатилган смартфон самарадорликда олдинги авлод процессорларига эга флагманлардан анча устун. Мазкур мобил чип Samsung Galaxy S10, Xiaomi Mi 9, LG G8, Xperia XZ4 ва бошқа флагманларига ўрнатилади.

ЎҚИНГ: Galaxy S10+ ҳам Geekbench’да: яна бир карра уят, Samsung, уят!..