AnTuTu: Нархига муносиб энг яхши смартфонлар рейтинги (арзон ва ўрта нархли)

AnTuTu: Нархига муносиб энг яхши смартфонлар рейтинги (арзон ва ўрта нархли)

AnTuTu ресурси ишлаб чиқарувчилари навбатдаги рейтингда энг яхши техник жиҳат билан бирга энг мақбул нархга ҳам эга бўлган смартфонларнинг номларини эълон қилди. Рейтингдан июнь ойида смартфон бозорида сотилаётган мобил қурилмалар ўрин олган. Айни пайтда смартфон бозорида танлов юқори, шу билан бирга нархи имкониятларига муносиб бўлган ва инсоф доирасида нархланган смартфонлар сони кам. Экспертлар асосий эътиборни ҳамёнбоп девайсларга қаратганлар.

$150 долларгача бўлган "ақлли телефон"лар рейтингида Xiaomi Redmi Note 5 (3/32 Гб) модели биринчи ўринни қўлга киритган. Иккинчи ўринда эса Xiaomi Redmi 6A (2/16 Гб) модели турибди. Ундан пастки ўринни бўлса Meizu M6S (3/32 Гб) телефони ўрин эгаллаган.

Пулига муносиб энг яхши смартфонлар рўйхати билан танишинг: 360 N6 Lite (4/32 Гб), Xiaomi Redmi 6 (3/32 Гб), Meizu M6 Note (3/16 Гб), Meizu M5S (3/32 Гб), Xiaomi Redmi 5 (2/16 Гб), Honor 9 Lite (3/32 Гб), Xiaomi Redmi 5 Plus (3/32 Гб), Meizu X (3/32 Гб), Huawei Play 7C (3/32 Гб), Xiaomi Redmi 6 Pro (3/32 Гб), Honor 7A (2/32 Гб) и Meizu M6 (2/16 Гб).

$300 долларгача бўлган баҳода сотилаётган энг яхши смартфонлар рўйхатида эса айни пайтда бозорда мавжуд 21 та смартфон модели киритилган. Бу рўйхатнинг дастлабки уч поғонасини 360 N7 (4/32 Гб), Meizu Pro 7 (4/128 Гб) ҳамда Honor Play (4/64 Гб) смартфонлари эгаллашган.

Шу билан бирга, мазкур рўйхатга 360 N6 Pro (4/64 Гб), Xiaomi Mi 6X (4/32 Гб), Xiaomi Mi8 SE (4/64 Гб), Meizu Pro 7 Plus (6/64 Гб), Vivo Z1 (4/64 Гб), Nokia X6 (4/32 Гб), Meizu Pro 6 Plus (4/64 Гб), Nubia Z11 (6/64 Гб), Smartisan Nut Pro 2 (6/64 Гб) каби оммабоп девайслар киритилган.

Модомики, сизга $300 — $450 доллар баҳосида сотилаётган яхши смартфон керак бўлса, унда қуйидаги рўйхатга диққат қилинг. Бу борада биринчи ўринни Xiaomi Mi8 (6/64 Гб) модели эгаллаган. Иккинчи ва учинчи ўрин Xiaomi Black Shark (6/64 ГБ) ҳамда Honor V10 (4/64 Гб) смартфонларига насиб қилган.

Экспертлар $450 АҚШ долларидан юқори нархда сотилаётган девайслар орасидан OnePlus 6 (6/64 Гб), Xiaomi Mi Mix 2S (6/64 Гб) ҳамда Smartisan R1 (6/64 Гб) моделларини ўз нархига муносиб, сифатли смартфонлар деб топишган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.