AnTuTu нархига муносиб смартфонлар рейтингини эълон қилди

  •   DiMaX
  •  3256
  •  05.04.2019 16:16

AnTuTu нархига муносиб смартфонлар рейтингини эълон қилди

Мобил девайсларнинг самарадорлик синовларини ўтказиш сервиси – AnTuTu компанияси смартфонларнинг турли рейтингларини ўтказиб туришидан хабарингиз бор. Жумладан, куни кеча 2019 йилнинг апрелида дунё бўйича текширилган телефонларнинг энг зўрларини эълон қилганди.

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг зўр Android-смартфонлар ўнталиги (AnTuTu рейтинги, 2019 йил апрель)

Энди эса мазкур сервис жамоаси турли смартфонларнинг нархи ва самарадорлиги бўйича ўзаро мутаносиблигини ҳам баҳолади. Янги рейтинг бугунги кунгача Хитой бозоридаги ҳолатдан келиб чиқиб тузилган.

Смартфонлар тўртта нарх тоифасига кўра баҳоланган: 1000 юангача (153 долларгача) нархли, 1000-2000 юанлик (153-305 долларлик), 2000-3000 юанлик (305-459 долларлик) ҳамда 3000 юандан (460 доллардан) қиммат қурилмалар. Ҳар бир гуруҳга нархи самарадорлигига мос келувчи ўнтадан модел киритилган.

Энг арзон смартфонлар орасида 3/32 ГБ хотирали Redmi Note 7 Pro етакчи бўлса, кейинги ўринда худди шундай хотирали Redmi 7 (сотиб олиш), кейинги поғонада эса 6/64 ГБлик Lenovo K5 Note смартфони келмоқда:

Иккинчи тоифада энг мақбул вариант деб 4/64 ГБлик Meizu X8 (харид қилиш) модели топилган бўлса, кейинги икки ўринни 4/64 ГБлик Lenovo Z5s ва 4/64 ГБлик Meizu Note 9 банд этган:

305-459 долларлик девайслар орасида 6/128 ГБлик Lenovo Z5 Pro GT, 6/64 ГБлик Meizu 16th (сотиб олиш) ҳамда 6/128 ГБлик Xiaomi Mi 9 (харид қилиш) флагманлари ўз нархига энг муносиб деб топилган.

460 доллардан қиммат смартфонлар ичидан 8/256 ГБлик Xiaomi Mi 9 Transparent Edition, 8/128 ГБлик Black Shark Helo ҳамда 8/256 ГБлик OnePlus 6 моделларининг самарадорлиги зўр экан:

Эслатиб ўтамиз, Terashop.uz интернет-дўконимизда турли русумлардаги Apple, Artel, HTC, Huawei, MDC, Meizu, Nokia, Philips, Samsung ва Xiaomi смартфонларини сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’га ёшларбоп Mi Play ҳам келди! Xiaomi смартфонларининг арзонлашган нархлари билан танишинг! (2019 йил 3 апрель)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!