AnTuTu’нинг янги рейтингида iPad Pro 2018’лар етакчи (2019 йил февраль)

  •   DiMaX
  •  427
  •  12.02.2019 09:40

AnTuTu’нинг янги рейтингида iPad Pro 2018’лар етакчи (2019 йил февраль)

Яқинда AnTuTu бенчмарки жамоаси Android-смартфонларнинг анъанавий ойлик рейтингини эълон қилган эди. Унда 2019 йилнинг январи сўнгигача савдога чиққан, яъни шу кунларда амалда бўлган энг кучли моделлар акс этган.

ЎҚИНГ: ТОП-10: энг кучли Android-смартфонлар (AnTuTu рейтинги, 2019 йил февраль)

Бенчмарк мутахассислари энди 2019 йил январь ойи охиригача AnTuTu’да текшириб кўрилган iOS операцион тизимли қурилмаларнинг ҳам топ-ўнталигини эълон қилишди. Унда яна ўша ўтган ойдаги рейтинг етакчиси – экранининг диагонали 11 дюйм бўлган iPad Pro 2018 устун келди. Шу ва иккинчи ўриндаги – 12,9 дюймлик iPad Pro 2018 моделлари якка кристалли Apple A12X Bionic чипи билан қуролланган.

Кейинги поғоналарда ўтган йилги iPhone XS (сотиб олиш) ҳамда iPhone XS Max (сотиб олиш) смартфонлари келаётган бўлса, кучли бешликни iPhone XR (сотиб олиш) модели якунлаб берган. Бу учта айфон ҳам A12 Bionic чипи базасида ишлайди.

Рўйхатнинг олтинчи ва еттинчи қаторларини тегишлича 10 дюймлик iPad Pro ҳамда иккинчи авлод, 12,9 дюймлик iPad Pro эгаллаган. Рейтинг охиридаги учта ўрин эса 2017 йили тақдим этилган iPhone X (сотиб олиш), iPhone 8 Plus (сотиб олиш) ҳамда iPhone 8 (сотиб олиш) банд этиб турибди.

ЎҚИНГ: AnTuTu: Андроид-смартфонларнинг янги «қирол»и чиндан ҳам Apple’нинг сўнгги флагманларидан зўрми?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!