AnTuTu: октябр ҳолатида энг кучли смартфонлар рейтинги

AnTuTu: октябр ҳолатида энг кучли смартфонлар рейтинги

Таниқли AnTuTu бенчмарки 2017 йилнинг октябр ҳолати бўйича жаҳоннинг энг кучли платформага эга смартфонлари рейтингини эълон қилди. Аҳамиятли томони шундаки. бу галги рейтингда Хитойнинг яп-янги Kirin 970 чипи ҳам яхши натижалар кўрсатган.

Android-смартфонларнинг самарадорлик бўйича рейтингига назар соламиз. Деярли барча етакчи девайслар Snapdragon 835 чипи платформасида яратилган. Биринчи ўринда 181 288 балл билан OnePlus 5 турибди. Ундан сўнг 179 454 балл билан Nubia Z17S ҳамда 177 304 балл билан Nubia Z17 эгаллаган. Huawei Mate 10 ҳам, ниҳоят рейтингда кўзга кўриниб қолган. Kirin 970 чипи базасидаги бу флагман 4-ўринни эгаллаган. У 176 484 балл тўплаган. Ишлаб чиқарувчи айтгани каби, бу процессордаги "сунъий интеллект" тизими иш берган кўринади. Huawei Mate 10 рейтингдаги Snapdragon 835 чипига эга бўлмаган ягона смартфон. Кучли бешликни Тайваннинг HTC U11 флагмани 176 171 балл билан якунлаб берган.

Ўқинг2016 йилнинг 4 та илғор Android'лари юртимизда бугун ҳам яхши сотилмоқда

Кейинги бешлик: Xiaomi Mi Mix 2 (173 789 балл), Samsung Galaxy Note 8 (173 114), Xiaomi Mi 6 (172 354), Samsung Galaxy S8+ (171 443). Етакчи ўнликка Sony Xperia XZ Premium якун ясайди. Бу смартфон модели 167 339 балл тўплаган.

Агар бу рейтингга Apple флагманлари қўшилганида эди, биринчи ўрин iPhone 8 Plus, иккинчи ўрин – iPhone 8 смартфонига насиб қилган бўлар эди.

ЎқингAntutu: Август ҳолатида Хитойнинг илғор платформа ва арзон нархдаги 7 смартфони

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!