AnTuTu рекордчиси – дунёдаги энг кучли геймерофон энг арзон версияда чиқяпти! (+расмий анбоксинг видеоси)

  •   DiMaX
  •  1450
  •  06.10.2020 12:44

AnTuTu рекордчиси – дунёдаги энг кучли геймерофон энг арзон версияда чиқяпти! (+расмий анбоксинг видеоси)

Asus компанияси шу йилнинг июлида дунёдаги энг зўр ўйинбоп смартфон – ROG Phone 3 моделини тақдим этган эди. AnTuTu бенчмаркининг август ойи ҳолатига кўра энг зўр смартфонлар глобал рейтингида унинг 12/128 ГБ хотирали варианти 615 289 балл билан етакчи бўлган.

ЎҚИНГ: Ўз эгасини рози қилган ТОП-10 смартфон (AnTuTu рейтинги, 2020 йил август)

Айтиш керакки, Asus ROG Phone 3 энг сўнгги технологиялар билан қуролланган: 6,59 дюймлик ва 144 герцлик AMOLED-экран, флагман – Snapdragon 865+ процессори, 6000 мА/соатлик аккумулятор, ўйин учун тугмачалар ва илғор совитиш тизими...

Қуйида ушбу рекордчи смартфоннинг расмий анбоксинг видеосини кўрамиз:

Тайванлик компания ушбу флагманининг тезкор/ички хотираси 12/512 ГБлик варианти учун 999 евро нарх белгилаган. Юқори конфигурацияли – 16/512 гигабайтлик варианти учун эса 1099 евро тўлашга тўғри келади. Asus ROG Phone 3 ўзининг бош рақиби – Lenovo компанияси ўша куни чиқарган, ўшангача хабарларда Lenovo Legion деб келинган Legion Duel геймерофонидан икки карра қиммат, лекин шунга яраша зўр ҳам-да!

ЎҚИНГ: Realme’нинг ҳамёнбоп смартфони AnTuTu’да ҳатто Galaxy S20 Ultra ва Galaxy S20+ флагманларини «ер тишлатди»!

Asus энди мазкур геймерофонини хотира конфигурациясига кўра янги – 12 гигабайтлик тезкор ҳамда 128 гигабайтлик доимий хотирали вариантда чиқаряпти. Расмий тизерга кўра, Ҳиндистонда уни 16 октябрдан бошлаб, атиги 610 еврога тенг нархда олиш мумкин бўлади:

Геймерлар орзусидаги Asus ROG Phone 3 смартфонининг хусусиятлари билан мана бу хабаримизда батафсил танишиш мумкин.

ЎҚИНГ: Қарши олинг: Geekbench сервисида тезкорлик бўйича янги қирол!