AnTuTu рекордчиси – Lenovo Z5 Pro GT флагмани Geekbench’да шарманда бўлди!

  •   DiMaX
  •  1108
  •  09.01.2019 16:09

AnTuTu рекордчиси – Lenovo Z5 Pro GT флагмани Geekbench’да шарманда бўлди!

Ўтган йилнинг ноябрида ўзининг Lenovo Z5 Pro русумли флагман смартфон тақдим этган, у имкониятлари ва нархи мутаносиблигига кўра Xiaomi ва Huawei’нинг флагманларидан ўзиб кетган энг арзон смартфон-слайдер бўлганди. Компания кейинчалик унинг янгиланган версияси – Lenovo Z5 Pro GT моделини тақдим этган.

ЎҚИНГ: Snapdragon 855 ва 12/512 ГБгача хотирали илк смартфон – атиги 390 доллардан бошланувчи Lenovo Z5 Pro GT тақдим этилди!

Мазкур смартфон яна Lenovo Z5 Pro Snapdragon 855 Edition деб ҳам номланади, сабаби эса номининг ўзида ҳам кўриниб турибди. Тақдимот маросимида компания вакиллари ушбу флагман AnTuTu рейтингининг мутлақ рекордсмени эканлигини алоҳида таъкидлаган. Зеро, у бенчмаркда энг юқори – 368 480 балл тўплаган. Бу эса ҳар қандай смартфон, ҳаттоки iPhone XS ҳамда XS Max натижаларидан ҳам баланд кўрсаткич!

Аммо кейинчалик AnTuTu сервиси вакиллари вазиятни изоҳлаб, Android-смартфонлар ҳамда iPhone’ларнинг бенчмаркдаги натижаларини таққослаб бўлмаслигини айтишган.

ЎҚИНГ: AnTuTu: Андроид-смартфонларнинг янги «қирол»и чиндан ҳам Apple’нинг сўнгги флагманларидан зўрми?

Энди эса Lenovo Z5 Pro Snapdragon 855 Edition смартфони машҳур Geekbench сервисида ҳам текшириб кўрилди. Буни қарангки, андроид-смартфонлар «қироли» дейилаётган ушбу қурилма бу бенчмаркда анча паст натижалар кўрсатган!

Гувоҳи бўлаётганингиздек, Lenovo Z5 Pro GT якка ядроли синовда 3284 балл, кўп ядроли тестда эса 10237 балл тўплай олган, холос. Айтиш керакки, Snapdragon 855 процессорли Sony Xperia XZ4 смартфони ҳозирда 12801 очко билан Geekbench’да етакчилик қилиб турибди.

ЎҚИНГ: Янги рекорд: Sony Xperia XZ4 тақдимотдан аввал AnTuTu’да салкам мўъжиза кўрсатди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!