AnTuTu рекордчиси – Nubia Red Magic 3 геймерофони энди Geekbench’да ҳаммани лол қолдирди!

  •   DiMaX
  •  1115
  •  27.04.2019 14:59

AnTuTu рекордчиси – Nubia Red Magic 3 геймерофони энди Geekbench’да ҳаммани лол қолдирди!

ZTE корпорациясига қарашли Nubia компанияси ўйинбоп смартфонларининг навбатдаги авлоди – Red Magic 3 моделини тайёрлаётгани ҳақида ҳам ёзганмиз. AnTuTu синовида эса у бошқа флагманлардан ҳам юқори балл олган ва буниси энди чинакам рекорд!

ЎҚИНГ: Барча флагманларни енгиб, AnTuTu’да рекорд қўйган Nubia Red Magic 3 илк «жонли» суратларда!

Энди эса ўйинбоп Nubia Red Magic 3 тақдимот арафасида Geekbench сервисида ҳам текшириб кўрилди. Бенчмарк унинг асосий техник хусусиятларини тасдиқлади: Qualcomm Snapdragon 855 процессори, 8 гигабайтлик тезкор хотира ва Android 9.0 Pie тизими:

Булардан ташқари, Nubia Red Magic 3 ушбу бенчмаркда кўрсатган рекорд натижа ҳайратга лойиқ. У якка ядроли тестда 3537 балл тўплаган бўлса, барча ядроларни ишга солиб текширилганида нақ 11211 балл олган!

Геймерларга мўлжалланган Nubia Red Magic 3 смартфони тақдимоти 28 апрелга белгиланган. Terashop.uz интернет-дўконимизда эса ҳар қандай смартфонни ўйин ўйнашга мослаштирувчи учун Ipega Batman Wireless геймпадини атиги 249 000 сўм эвазига харид қилиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Энг қудратли смартфонлар (2019 йил 1-чорак): Galaxy S10+ иккинчи ўринда, қолган барчаси «хитойлик»!