AnTuTu рейтинги: 2018 йил декабргача энг зўр Android-смартфонлар!

  •   DiMaX
  •  2668
  •  06.12.2018 11:03

AnTuTu рейтинги: 2018 йил декабргача энг зўр Android-смартфонлар!

Машҳур AnTuTu сервиси турли мобил алоқа воситаларининг самарадорлигини баҳолаб бериши барчага маълум. Бундан ташқари, у кучли смартфонларнинг ҳар ойлик рейтингини ҳам тақдим этиб боради.

ЎҚИНГ: Android-смартфонларнинг янги «қирол»ини қарши олинг – у AnTuTu’да мутлақ рекорд ўрнатди!

Мазкур сервис жамоаси куни кеча энг кучли смартфонларнинг навбатдаги топ-ўнталик рейтингини эълон қилди. Мазкур рўйхатга жорий йилнинг ноябрь ойи сўнгигача расман бозорга тақдим этилиб бўлган ва AnTuTu бенчмаркида текшириб кўрилган қурилмаларгина киритилган.

Хулласи калом, бу ойдаги рейтингда ҳам етакчилик хитойлик техногигантга тегишли – унинг Kirin 980 процессорли смартфонлари энг юксак тўртта ўринни банд этган. Бунга ажабланмаса ҳам бўлади: энг кучли Snapdragon 855 процессори ҳали эндигина тақдим этилди, жанубий кореяликларнинг Exynos 9820 чипсетига эга смартфонлар ҳали серияли тарзда ишлаб чиқарила бошланмаган. MediaTek чипларига эга телефонларнинг эса самарадорлиги унча юқори эмас.

Ёдингизда бўлса, ўтган ойдаги рейтингда энг юқори учта ўринни Huawei флагманлари тортиб олган, апрелдан буён лидер бўлиб келаётган Xiaomi Black Shark эса бешинчи ўринга тушиб қолган эди.

ЎҚИНГ: Энг кучли Android-смартфонлар ТОП-ўнталиги (AnTuTu, 2018 йил ноябрь): учта юксак ўрин энди бошқа хитойликка тегишли!

Демак, жорий йил ноябрнинг охиригача бозорга чиқарилиб, AnTuTu’да синаб кўрилган смартфонларнинг етакчиси Huawei Mate 20 бўлди – у 309 425 балл олган. Кучли учталикка унинг «шерик»лари Mate 20X ҳамда Mate 20 Pro ҳам кирган – улар тегишлича 304 087 ва 302 871 очко тўплаган. Тўртинчи ўринни ҳам шу компаниянинг бошқа бренди остидаги маҳсулоти – Honor Magic 2 слайдери 300 886 балл билан банд этган.

Гувоҳи бўлиб турганингиздик, кейинги ўринларни Xiaomi Black Shark Helo (300 664 балл), OnePlus 6T (296 327 балл), Xiaomi Black Shark (294 520 балл), Nubia X (294 109 балл), OnePlus 6 ҳамда Xiaomi Mi 8 (292 286 балл) эгаллашган.

Дарвоқе, бу гал ҳам энг зўр ўнта смартфоннинг барчаси «Осмон ости салтанати»даги компаниялар маҳсулотлари эканлигига эътибор бердингизми? Уларнинг орасига на Samsung, на хитойдан ташқаридаги бошқа бирор машҳур смартфонсоз қурилмаси кира олмаган!

Айтиб ўтиш керакки, юқоридаги топ-ўнталикка кирган энг кучли смартфонлар орасидан иккита моделдагиси (глобал прошивкали вариантлари!) бизнинг Terashop.uz интернет-дўконимизда мавжуд. Яъни, қора корпусли, 6/64 ГБ хотирали Xiaomi Black Shark моделини 3 849 000 сўм эвазига сотиб олиш мумкин. Xiaomi Mi 8 флагманининг эса икки хил конфигурациялиси савдода бор: 6/64 ГБ хотирали қора корпуслисини 3 499 000 сўмга харид қилиш, 6/128 гигабайтлик қорасини эса 3 949 000 сўмга сотиб олиш имкони мавжуд. Булардан ташқари, рейтингдаги энг юқори тўртта ўринни банд этган хитойлик етакчи смартфонсознинг турли моделлардаги телефонлари ҳам онлайн савдога қўйилган.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да Huawei смартфонлари нархлари (2018 йил 24 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!