AnTuTu рейтинги (2019 йил апрель): ғолиб – бултурги iPad Pro, энг зўр iPhone эса – атиги бешинчи ўринда!

  •   DiMaX
  •  778
  •  03.04.2019 08:46

AnTuTu рейтинги (2019 йил апрель): ғолиб – бултурги iPad Pro, энг зўр iPhone эса – атиги бешинчи ўринда!

Кечагина биз март ойида ўтказилган AnTuTu текширувларига кўра энг зўр Android-қурилмаларнинг ўнталигини эълон қилган эдик. Энди эса мазкур сервис iOS тизимли қурилмаларнинг самарадорлик рейтингини ҳам маълум қилди.

ЎҚИНГ: Энг қудратли смартфонлар (2019 йил апрель): Xiaomi’нинг яп-янги флагмани AnTuTu рейтингида Mi 9’дан ҳам устун келди!

Android-гаджетлар рейтингида фақатгина смартфонлар бўлса, iOS базасида ишловчи қурилмаларнинг AnTuTu рейтингида планшетлар ҳам бор. Нафақат бор, балки улар энг юқори тўртта ўринни эгаллаган ҳам!

Ўтган ойдаги рейтингда бўлгани каби, бу гал ҳам 2018 йилги iPad Pro моделлари энг юқорида: 11 дюймлиси лидер бўлса, 12.9 дюймлиси иккинчи поғонада. Яқиндагина тақдим этилган икки планшет – iPad Air ҳамда iPad mini 2019 тегишлича учинчи ва тўртинчи ўринларни банд этишган.

Apple’нинг энг яхши смартфонларидан бири ҳисобланган iPhone XS (сотиб олиш) моделига эса атиги бешинчи ўрин насиб этган. Ундан озгина фарқ билан орқада iPhone XS Max (харид қилиш) келмоқда, еттинчи поғонани эса iPhone XR (сотиб олиш) банд этган. Шунингдек, кучли ўнталикка иккита iPad Pro ва iPhone X (харид қилиш) ҳам кирган.

ЎҚИНГ: «Қотиб» ишлаётган iPhone ёки iPad тезкор хотирасини тозалашнинг энг оддий ва самарали усули

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!