AnTuTu рейтинги: Android-смартфонларнинг янги рекордчисини қарши олинг!

  •   DiMaX
  •  1407
  •  08.10.2018 16:54

AnTuTu рейтинги: Android-смартфонларнинг янги рекордчисини қарши олинг!

Ҳозиргача бозорга тақдим этилган «яшил роботчали» мобил қурилмалар орасида энг кучлиси Xiaomi Black Shark ҳисобланади. AnTuTu бенчмаркида у 289 415 баллик натижа кўрсатган.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Дунёдаги энг тезкор Android-смартфонлар (AnTuTu талқини, 2018 йил, сентябрь)

Куни кеча Huawei компаниясининг ҳали расман тақдим этилмаган Mate 20 Pro флагманини ҳам ушбу сервисда текшириб кўришди. Мазкур смартфон 313 561 очко тўплаб, AnTuTu рейтингида янги рекорд ўрнатди.

Mate 20 Pro ҳамда Black Shark моделларининг чипсетлари кўрсаткичларини солиштирадиган бўлсак, умумий ҳисобда Huawei флагманининг натижаси юқори. Унинг марказий процессори бенчмаркда 112 516 балл тўплаган, «Қора акула»ники эса – 127 035 балл.

ЎҚИНГ: Huawei Mate 20 ва Mate 20 Pro: iPhone XS’дан ҳам қимматми

Аммо график тезлатгичнинг самарадорлиги бўйича Black Shark юқорироқ натижа намоён этган. Демак, Kirin 980 чипсети таркибидаги график чип Qualcomm Snapdragon 845 жамланмасидаги график тезлатгичдан кўра заифроқ экан. Аммо умумий кўрсаткичлар бўйича барибир Huawei Mate 20 Pro флагманидаги процессор устун, зеро у 7 нанометрли техник жараён бўйича ишланган.

Хулласи калом, Kirin 980 процессорли Huawei Mate 20 Pro флагмани Android-смартфонлар орасида маълум муддат етакчилик қилади. Аммо бу кўп ҳам узоққа бормайди – тез орада америкалик чипсознинг Snapdragon 855 чипсетига асосланган бирор флагман ундан ўзиб кетиши кутилмоқда.

Айтиш керакки, юқоридагилар – Android операцион тизими базасида ишлайдиган флагманлардир. Аммо AnTuTu’да мутлақ рекордчи – купертинолик гигантнинг бу йилги флагман айфонлари ҳисобланади. Шу олдинги русумларга мансуб бир қатор айфонларини Terashop.uz интернет-дўконимиздан онлайн усулда сотиб олишингиз мумкин. Бунда уйингиз ёки офисингиздан чиқмасдан туриб буюртма беришингиз, харидингиз бепул элтиб берилиши, ҳақини эса товар қўлингизга текканида тўлашингиз мумкинлиги каби имкониятлар сизга маъқул келади.

ЎҚИНГ: ХУШХАБАР: iPhone Xs ҳамда iPhone Xs Max энди Terashop.uz’да! Шу ва бошқа айфонлар нархлари билан танишинг! (2018 йил 24 сентябрь)

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!