AnTuTu рейтинги: энг оммалашган Android-смартфонлар ва айримларининг Terashop.uz’даги нархлари

  •   DiMaX
  •  2797
  •  08.12.2018 11:30

AnTuTu рейтинги: энг оммалашган Android-смартфонлар ва айримларининг Terashop.uz’даги нархлари

Смартфонлар самарадорлигини баҳоловчи AnTuTu бенчмарки жамоаси куни кеча айни дамгача бозорга чиққан энг кучли смартфонлар ўнталигини эълон қилган эди. Энди эса мазкур сайтда Android операцион тизимли энг оммабоп смартфонлар рўйхати ҳам чиқди.

ЎҚИНГ: AnTuTu рейтинги: 2018 йил декабргача энг зўр Android-смартфонлар!

Мазкур рейтинг етакчиси Xiaomi компанияси шу йилнинг 31 май куни тақдим этган Mi 8 Explorer Edition флагмани бўлди. Кучли учликка етакчи смартфонсознинг Galaxy S9+ ҳамда яна бир хитойлик компаниянинг Meizu 16th (яна бир номланиши – Meizu 16) флагманлари ҳам кирган. Эътироф этиш керакки, бу йил Meizu компанияси ўзининг флагманлар туркумига жаҳон аҳлининг кучли эътиборини жалб эта билди. Ҳатто октябрда унинг мана шу модели энг кучли смартфонлар рейтингида иккинчи ўринга кўтарилди.

Шу кунларда энг оммалашган смартфонлар қаторига яна Huawei Mate 10 Pro, Oppo Find X, Meizu 16th Plus, OnePlus 6, Huawei Mate 10, Vivo Nex Ultimate ҳамда Samsung Galaxy S8 моделлари ҳам кирган.

ЎҚИНГ: Смартфонлар баҳси: қай бири энг тез зарядланади?

Айтиш керакки, юқоридаги – энг оммалашган смартфонларнинг айримлари Ўзбекистонда ҳам расман савдога қўйилган. Рейтинг етакчисининг айнан ўзи эмас-у, унинг жаҳон бозорига мўлжаллаб қайта тақдим этилган Xiaomi Mi 8 Pro флагманини Terashop.uz интернет-дўконимиздан 4 879 000 сўм эвазига харид қилиш мумкин. Мазкур қурилма Qualcomm компаниясининг ҳозиргача бозорга расман тақдим этган энг кучли процессори – Snapdragon 845 базасида ишлайди. Тезкор хотираси 8 гигабайт, ички хотираси эса 128 гигабайтни ташкил этади ва унинг бармоқ изи сканери «кемтик»ли экранига жорий этилган!

Шунингдек, жаҳондаги энг оммалашган смартфонлардан мана буларни ҳам Terashop.uz онлайн дўконимизда олиш мумкин:

  1. Samsung Galaxy S9+ (6/64 GB, Black) – 5 529 000 сўм – Сотиб олиш
  2. Samsung Galaxy S9+ (6/256 GB, Black) – 6 229 000 сўм – Сотиб олиш
  3. Meizu 16 (6/64 GB, White) – 3 569 000 сўм – Сотиб олиш
  4. Meizu 16 (8/128 GB, Black) – 4 150 000 сўм – Сотиб олиш

Таъкидлаб ўтиш ўринлики, Terashop.uz интернет-дўконимизда бу смартфонларни онлайн усулида харид қилишингиз мумкин ва барчасига бир йиллик расмий кафолат берилади.

ЎҚИНГ: Диққат, Terashop.uz’га Nokia X6 2018’нинг янги партияси келди, шу ва бошқа Nokia телефонлари нархлари билан танишинг! (2018 йил 5 декабрь)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!