AnTuTu рейтинги: Ўз эгасини рози қилган ўнта Android-смартфон (2021 йил февраль)

  •   DiMaX
  •  1375
  •  06.03.2021 13:40

AnTuTu рейтинги: Ўз эгасини рози қилган ўнта Android-смартфон (2021 йил февраль)

Яқиндагина AnTuTu сервиси хитойлик фойдаланувчиларнинг февраль ойида бенчмаркда ўтказган тестлари асосида энг кучли флагманлар рўйхатини ва энг зўр ҳамёнбоп смартфонлар рейтингини чиқарган эди. Шунингдек, у бутун дунёдаги смартфонлар эгаларининг февраль ойида ўтказиб кўрган тестлари натижаларининг ўртача кўрсаткичлари асосида глобал рейтингни ҳам эълон қилган.

ЎҚИНГ: OPPO Find X3 аллақачон Antutu тестидан ўтди: унинг Find X3 Pro’дан асосий фарқи нимада?

Булардан ташқари, бенчмарк жамоаси февраль ойи ҳолатига кўра Android-смартфонларнинг ўз эгасини қониқтирганлик рейтингини ҳам улашди. Ушбу кўрсаткич бўйича январь ойидаги рейтингда дастлабки иккита поғонани забт этган моделлар февраль рейтингида ўзаро ўрин алмашишган. Яъни, янги рўйхат бошида Huawei Mate 40 флагмани турибди, Meizu 17 Pro эса иккинчи ўринда.

Гувоҳи бўлиб турганингиздек, қолган ўринларда тегишлича қуйидаги смартфонлар турибди:

  1. Honor 30 Pro+
  2. Samsung Galaxy Note 20 Ultra
  3. Meizu 17
  4. Motorola Edge S
  5. Vivo X50 Pro+
  6. Huawei Mate 30 5G
  7. Samsung Galaxy S21 Ultra 5G
  8. Vivo iQOO 5 Pro

Қизиғи шундаки, дунё бўйича етакчи смартфонсоз бўлмиш Samsung компаниясининг энг сўнгги ва энг зўр флагмани атиги тўққизинчи поғонадан жой олган! Айтиш керакки, Galaxy S21 Ultra 5G яқиндагина бошқа бир рейтингда ҳам атиги 17-ўрин билан ишлаб чиқарувчининг обрўсини бир пул қилган эди. Бундан ташқари...

ЎҚИНГ: 3687 мАс батареяли Phone 12 Pro Max автономлиги юқорими, ёки 5000 мАс аккумуляторли Galaxy S21 Ultra? («Жонли» тест видеоси)