AnTuTu рейтингини «портлатган» флагманнинг номи ва тақдимот санасини Xiaomi расман эълон қилди

  •   DiMaX
  •  1148
  •  05.08.2020 12:02

AnTuTu рейтингини «портлатган» флагманнинг номи ва тақдимот санасини Xiaomi расман эълон қилди

«Хитойча Apple»нинг Xiaomi M2007J1SC модел рақами остидаги смартфони AnTuTu бенчмаркида барча рекордларни синдирган эди. Xiaomi компанияси энди ушбу флагманининг намойиш кунини ҳамда номланишини расман маълум қилди.

ЎҚИНГ: «Қирол ўлди. Яшасин қирол!» – жаҳон рекордчисини AnTuTu’да тор-мор этишди!

Бу – шу пайтгача турли хабарларда Xiaomi Mi 10 Pro Plus ёки Xiaomi Mi 10s номлари билан атаб келинаётган, кодли номи эса Mi 10 Pro Super Cup бўлган флагмандир. Компаниянинг бугун – 5 август куни Weibo тармоғидаги ўз саҳифасида эълон қилишича, ушбу қурилма 11 августда тақдим этилади. Унинг номи эса ўта узун экан – у Xiaomi Mi 10 Extreme Commemorative Edition деб аталяпти.

Xiaomi бу йил ўзининг ўн йиллик юбилейини нишонлаяпти ва Mi 10 Extreme Commemorative Edition ҳам шунга бағишланган. Мазкур смартфон четлари қайрилган, диагоналига 6,67 дюймлик, янгиланиш частотаси 120 герцлик AMOLED-дисплейга эга.

Бенчмаркда текширилганида, унинг «оддий» Snapdragon 865 процессори базасида ишлаши аниқланган эди. Лекин расмий тақдимотгача уни энг кучли – Snapdragon 865+ чипсети билан таъминлашлари ҳам мумкин. Xiaomi Mi 10 Extreme Commemorative Edition тезкор хотираси эса 12 гигабайтлик ҳажмга эга. Унинг бош камерасида асосий сенсор 48 мегапикселлик, ундан ташқари яна перископ камера модули ҳам бўлади.

ЎҚИНГ: Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонларидан қайсилари ва қачон барқарор Android 11’гача янгиланади?