AnTuTu смартфонларнинг ўртача самарадорлик кўрсаткичлари бўйича ТОП-ўнлигини эълон қилди (2019 йил июль)

  •   DiMaX
  •  2261
  •  13.07.2019 11:55

AnTuTu смартфонларнинг ўртача самарадорлик кўрсаткичлари бўйича ТОП-ўнлигини эълон қилди (2019 йил июль)

Одатда бенчмарк сервислари ҳар ойда ишлаш самарадорлиги бўйича энг юқори балл олган смартфонлар ўнлигини эълон қилишади. Аммо AnTuTu’нинг навбатдаги рейтингида масалага сал бошқача ёндашилган. Аммо куни кеча Master Lu рейтингида масалага сал бошқача ёндашилган.

ЎҚИНГ: Энг қаттиқ қизиб кетувчи смартфонлар эълон қилинди

AnTuTu мутахассислари ҳам самарадорликни белгилашда бошқача мезонлар асосида навбатдаги рейтингни эълон қилишди. Унда мазкур бенчмаркда жорий йилнинг июнь ойида текшириб кўрилган смартфонларнинг самарадорлик кўрсаткичлари ўрта арифметик ҳисобида олинган. Яъни, масалан, июнь ойида битта моделдаги смартфондан мингтаси AnTuTu сервисида синаб кўрилган ва улар турлича баллар тўплашган бўлса, бенчмарк жамоаси уларнинг жами балларини ўзаро қўшиб, мингга (смартфонлар сонига) бўлишган. Шу тариқа, ҳар бир моделдаги смартфоннинг ўртача самарадорлик кўрсаткичи аниқланган.

Демак, қарши олинг – AnTuTu’нинг июнь ойи бўйича ўртача самарадорлик рейтингида OnePlus 7 Pro сўзсиз етакчи бўлди!

Кучли учликка Xiaomi компаниясининг Mi 9 флагмани (сотиб олиш) ҳамда ўйинбоп Black Shark 2 смартфони ҳам кирган.

Кейинги ўринларни эса тегишлича Redmi K20 Pro, OnePlus 7, Sony Xperia 1, LG V50 ThinQ 5G, Samsung Galaxy S10+ (харид қилиш), Galaxy S10 5G ҳамда Galaxy S10 (сотиб олиш) смартфонлари эгаллаган.

ЎҚИНГ: Huawei ҳали тақдим этмаган Mate 30 Pro флагмани илк «жонли» суратлар ва расмий видеода!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!