AnTuTu талқини бўйича энг тезкор 10 смартфон: хитойлар илғор

AnTuTu талқини бўйича энг тезкор 10 смартфон: хитойлар илғор

Ҳар чоракда AnTuTu энг кучли ўнта смартфон рўйхатини эълон қилади. Одатда рўйхатнинг энг юқорисида Apple ва Samsung флагман моделлари турар эди. Улар ўз ўрнини ҳеч кимга бергиси келмаслиги аниқ, аммо Хитой смартфонлар ишлаб чиқарувчилари ўз флагманлари натижаларини тобора яхшилаб боришмоқда. 2016 йил биринчи чорагидаги топ-ўнталикнинг бештасини айнан хитой ишлаб чиқарувчилари банд этишди. Жумладан, Xiaomi Mi 5 136875 балл билан биринчи ўринда тилга олинди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур смартфон тўрт ядроли Qualcomm Snapdragon 820 процессори ва Adreno 530 график тезлаткичи билан таъминланган. Тезкор хотира ҳажми 3 ёки 4 Гб, экран сиғими 1920х1080. Иккинчи ўринни эса 134599 балл билан Samsung Galaxy S7 edge флагмани эгаллади. Фахрли учинчи ўрин iPhone 6s`га насиб этди. Рўйхатнинг тўлиқ кўриниши қуйидаги суратда.