AnTuTu тахтига даъвогарни тақдимотидан аввал «Қора Акула еб қўйди»!

  •   DiMaX
  •  768
  •  13.01.2021 10:05

AnTuTu тахтига даъвогарни тақдимотидан аввал «Қора Акула еб қўйди»!

Xiaomi компаниясининг Mi 11 флагмани AnTuTu бенчмаркида 745 минг баллга яқин кўрсаткич қайд этган эди. Vivo компаниясининг iQOO бренди тайёрлаган iQOO 7 геймерофони эса бу сервисда 752 935 баллик натижа билан рекорд ўрнатган. Лекин кўп ўтмасдан...

ЎҚИНГ: AnTuTu’да тахт талашаётган Mi 11 ва iQOO 7 флагманларини битта зарбада ағдарган янги рекордчини қарши олинг!

Oppo компанияси ушбу рекордчи – Find X3 Pro флагманини ҳали расман намойиш қилганича йўқ. Лекин аллақачон самарадорлик бўйича ундан устун янги смартфон пайдо бўлди!

Xiaomi корпорациясининг ўйинбоп қурилмалар йўналишидаги шўъбасининг бош директори Луо Юйчжоу (Luo Yuzhou) куни кеча навбатдаги флагман – Black Shark 4 тайёр бўлганини эълон қилган эди. У энди айни шу геймерофоннинг AnTuTu бенчмаркидаги тест натижасини скриншот ҳолида эълон қилди:

Демак, янги рекорд – Black Shark 4 ушбу сервисда мисли кўрилмаган 788 505 баллик натижани намоён этган!

Тўртинчи авлод «Қора Акула» америкалик чипсознинг Snapdragon 888 5G русумли флагман чипсети базасида тайёрлангани турган гап. Лекин унинг имкониятларини тўлиқ намоён этиш учун смартфонсозлар ўз маҳсулотларида самарали совитиш тизими, кучли тезкор хотира ва оптимизация ишларини қўллаш билан ҳар хил натижаларга эришадилар. Кўриб турибмизки, геймерларга мўлжалланган навбатдаги флагманда буларнинг бари аъло даражада экан, энди унинг тақдимотини кутиш қолди.

ЎҚИНГ: Энг инновацион саккизта смартфон – CES 2021 совриндорлари

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.