AnTuTu тестида iPhone XS Max, Galaxy S10+, Mi 9 ва бошқаларни «ер тишлатган» янги флагман билан танишинг!

  •   DiMaX
  •  2747
  •  16.04.2019 14:57

AnTuTu тестида iPhone XS Max, Galaxy S10+, Mi 9 ва бошқаларни «ер тишлатган» янги флагман билан танишинг!

Ҳали тақдим этилмаган Meizu 16s флагмани бундан бир неча кун аввал Geekbench бенчмаркида Galaxy S10+ модели билан куч синашганди. Энди эса бу смартфоннинг AnTuTu сервисидаги янги синов натижаси чиқди ва у ҳайратланарли!

ЎҚИНГ: Galaxy S10’дан устун, Mi 9 «кушандаси» – Meizu 16s намойиш ва савдога чиқиш куни маълум

Смартфонсоз компаниянинг дастурчиларидан бири – Хонг Хэншэн (Hong Hansheng) куни кеча Meizu 16s флагманининг AnTuTu’даги янги тест натижасини эълон қилди:

GSM Arena нашри эса турли смартфонсозларнинг сўнгги флагманлари кўрсатган энг юксак натижаларни таққослаб рейтинг тузишди. Meizu 16s унда барча рақиблари – Xiaomi Mi 9, Oppo Reno 10x Zoom, Samsung Galaxy S10+ ва бошқалардан устун келди!

ЎҚИНГ: Экспертлар барча iPhone’ларнинг исталган Android-смартфондан асосий устунлигини маълум қилишди

Кўришингиз мумкин – iPhone XS Max мазкур рўйхатнинг бешинчи поғонасида турибди:

Аммо AnTuTu мутахассислари аввалроқ, мазкур тестда Android-смартфонлар ҳамда iPhone’лар самарадорлиги бир-биридан бошқачароқ усулларда ҳисобланишини айтганди.

Meizu 16s флагмани эртага – 17 апрелдаёқ тақдим этилиши кутилмоқда, нархи эса 447 АҚШ долларидан бошланиши мумкин. Terashop.uz интернет-дўконимизда эса мазкур компаниянинг турли русумлардаги, бир йиллик расмий кафолатга эга смартфонларини 750 000 сўмдан бошланувчи нархларда харид қилиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да Meizu смартфонлари арзонлашди (2019 йил 2 апрель) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб етказилади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!