AnTuTu тезкорлик бўйича янги рекордчини эълон қилди

  •   DiMaX
  •  1023
  •  17.12.2019 11:30

AnTuTu тезкорлик бўйича янги рекордчини эълон қилди

Qualcomm компанияси яқинда Snapdragon Technology Summit тадбирини ўтказганди. Ушбу маросимда чипсознинг бир қатор маҳсулотлари қатори Snapdragon 865 флагман процессори тақдим этилган.

ЎҚИНГ: Xiaomi «дамини олсин» – Snapdragon 865 чипли смартфонни ундан аввал бошқаси чиқаряпти!

Машҳур AnTuTu бенчмарки энди Snapdragon 865 чипсетини синовдан ўтказиб, унинг расмий натижаларини эълон қилди. Хабарга кўра, Snapdragon Tech Summit 2019 маросимида Qualcomm мазкур процессор ўрнатилган смартфон прототипларини кўрсатган. Бу гаджетларнинг тезкорлиги AnTuTu’да бир неча бор текширилган ва бенчмарк жамоаси улар орасидан энг юқори натижани олиб, ўз блогида эълон қилган.

Шундай қилиб, Snapdragon 865 ушбу синов сервисида 568 919 баллик натижа намоён этган. Айни дамда Android тизимли флагман смартфонлар AnTuTu’да ўртача 544 минг балл олаётганини ҳисобга олганда, Qualcomm’нинг янги чипсети рекорд ўрнатган!

ЎҚИНГ: Иккита нарх тоифасидаги энг кучли смартфонлар (AnTuTu рейтинги, 2019 йил ноябрь)

Snapdragon 865 тест натижасини яхшироқ англашимиз учун Antutu бир нечта қурилманинг қиёсий натижаларини келтирган. Булар – Snapdragon 855 Plus процессорли Vivo Nex 3 5G, Kirin 990 5G чипсетли Huawei Mate 30 Pro 5G флагманлари, шунингдек, MediaTek Dimensity 1000 ҳамда Snapdragon 865 процессорли синов прототипларидир.

Мана, натижаларни солиштириб кўрамиз:

Таъкидлаб ўтамиз: юқорида кўрсатилган натижа бозорга чиқариладиган бирор аниқ смартфон модели эмас, балки Qualcomm тайёрлаган намунавий прототип қурилмага тегишли.

ЎҚИНГ: Redmi K30’нинг чирангани AnTuTu тестигача экан! (+«жонли» суратлар)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!