AnTuTu янги рейтингда ҳар кимнинг жойини кўрсатиб берди (2020 йил май)

  •   DiMaX
  •  1506
  •  20.05.2020 14:13

AnTuTu янги рейтингда ҳар кимнинг жойини кўрсатиб берди (2020 йил май)

Асосан смартфонларнинг самарадорлик кўрсаткичларини ҳар ойда рейтинг тарзида бериб келадиган AnTuTu жамоаси бу гал масалага янгича ёндашди. Мазкур бенчмарк сайтида Android-смартфонларга мўлжалланган барча долзарб процессорлар рейтинги чиқди.

ЎҚИНГ: Иккита бенчмарк келиша олмаяпти: қайси процессор «энг сунъий онгли»?

Ушбу рейтингда Qualcomm, Samsung, Huawei HiSilicon ҳамда MediaTek каби чипсозларнинг айни пайтдаги смартфонларда қўлланаётган процессорлари қатнашган. Уни тузишда Antutu V8 бенчмаркида чипсетларнинг асосий ҳисоблаш ядролари (CPU) ҳамда график тезлатгичлари (GPU) намоён этган умумий балларга асосланишган.

Унга кўра, рейтингнинг чўққиси қуйидагича кўринишга эга:

Пайқаган бўлсангиз керак – AnTuTu процессорларнинг барчасини юқорига учаётган ракета кўринишидаги шкала бўйлаб, самарадорлик даражасига кўра жойлаб кўрсатган. Яъни, юқорироқда жойлашган чипсетларнинг тезкорлиги баланд, улар орасидаги масофалар ҳам процессорларнинг самарадорлик даражалари орасидаги фарққа асосланиб катта ё кичик қилиб қолдирилган.

ЎҚИНГ: iQOO Z1 5G тақдим этилди: флагман процессорли илк смартфон – атиги 309 доллардан!

Айни дамда Qualcomm флагман процессори – Snapdragon 865 бу рейтингда етакчи бўлиб турибди. Иккинчи ўриндаги Samsung Exynos 990 ундан анча пастда жойлашган; учинчи поғонани эса ўтган йилги Snapdragon 855 Plus эгаллаган. Huawei корпорациясининг Kirin 990 5G чипсети бўлса ундан ҳам кейинги – тўртинчи ўринни олган, кучли бешликни Snapdragon 855 якунлаб берган.

Шкаланинг давоми:

Қизиғи – нисбатан арзон бўлган MediaTek Dimensity 1000L ҳам самарадорлиги бўйича қиммат процессорларга яқинлашиб қолган.

Қолган барча процессорларнинг ушбу самарадорлик шкаласида жойлашган ўрнини батафсил кўриш учун мана бу ҳавола орқали AnTuTu сайтидаги тегишли саҳифага ўтишингиз мумкин – уларнинг сони жуда кўплиги учун сайтимизга жойламай қўяқолдик.

ЎҚИНГ: 1000 долларлик Galaxy S20+’ни мағлуб этган, ўзи атиги 200 долларлик смартфонни биласизми? («Жонли» тест видеоси)

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!