AnTuTu январь ойидаги энг кучли смартфонлар рўйхатини эълон қилди

AnTuTu январь ойидаги энг кучли смартфонлар рўйхатини эълон қилди

AnTuTu бенчмарк платформаси январь ойидаги энг кучли 10 та флагман ва ўрта тоифа қурилмалари рейтингини эълон қилди. 

Январь рейтинги декабрдагига анча ўхшаш: вивўнинг учта мобили чартда етакчи бўлиб турибди. OnePlus'нинг иккита янги қурилмаси ва Asus ROG Phone II энг компетент қурилмалардан деб кўрсатилди.AnTuTu vivo смартфонларининг етакчилигига улардаги UFS 3.0 ҳамда F2FS файл тизими каби техник таъминот омиллари билан бирга дастурий таъминот факторлари сабаб қилиб кўрсатди. Биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаб турган vivo iQOO қурилмаларининг ҳар иккисида суюқ совутиш тизими мавжуд бўлиб, бу девайс қизиб кетганда ҳам аъло даражада ишлашни таъминлайди.Бенчмарк ўрта тоифа мобилларнинг топ 10 рўйхатини ҳам маълум қилди. Бунда Oppo Reno3 биринчи ўринни эгаллаб турибди. Reno3'дан анчайин паст кўрсаткичга эга vivo X30 Pro эса иккинчи ўринда. Қизиғи, Mediatek Dimensity 1000L чипида ишловчи Reno 3 Snapdragon 765G'га эга Reno3 Pro'дан ҳам олдинда. 

Бу натижалар умумий бўлиб, қурилмаларнинг камераси, дизайни, батарея сиғими ёки тезкор қувватлаш имкониятларини таққослаш имконини бермайди, деб ёзилади AnTuTu сайтида.

Oppo Reno3 31 декабрь куни тақдим қилинган ва AnTuTu'дан илк маротаба январь ойида синовдан ўтган. Mediatek'да Cortex A77 ядролари ва Mali-G77 график процессори ишлатилган. 

Февраль ойида бир қатор смартфонсозлар Snapdragon 865 чипига эга қурилмалар ишлаб чиқариши кутилмоқда. Демак, янги ойда рейтингда янги қурилмалар пайдо бўлишига ишонамиз.

ЎҚИНГ: AnTuTu рекордчисининг нафақат процессори, балки аккумулятори ҳам зўр экан!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.