AnTuTu’да мутлақ рекорд: Exynos 1080 процессорли сирли Orion смартфони!

  •   DiMaX
  •  659
  •  13.10.2020 12:04

AnTuTu’да мутлақ рекорд: Exynos 1080 процессорли сирли Orion смартфони!

9 октябрь куни Samsung ўзининг янги флагман процессори – Exynos 1080 моделини (кутилганидек Exynos 1000 эмас) эълон қилган эди. Компания ўшанда, унинг AnTuTu бенчмаркидаги тест натижаси аллақачон 650 000 баллдан ошаётганини айтиб мақтанган.

ЎҚИНГ: Бу компания энг кучли флагманлар рейтингини остин-устун қилиб юборди! (AnTuTu, 2020 йил сентябрь)

Энди эса ушбу бенчмарк маълумотлар базасида кодли номи Orion бўлган номаълум смартфон қўлга тушди. Мазкур қурилма бу бенчмаркда текшириб кўрилган барча флагманлардан ҳам юқори – 693600 баллик натижа кўрсатиб, рекордчига айланган!

Orion кодли номи билан бенчмаркда синаб кўрилган смартфоннинг на модели, на ишлаб чиқарувчиси айтилмаган. Бироқ унинг Exynos 1080 чипсети базасида ишлашини ҳисобга олсак, бу – Vivo X60 флагмани. Зеро, Samsung ўзининг янги процессори базасида биринчи бўлиб айнан шу смартфон чиқишини расман эълон қилган.

Шунингдек, сирли Orion тасвир аниқлиги 2376х1080 пикселга, янгиланиш частотаси эса 120 герцга тенг бўлган дисплей билан жиҳозланган. Android 11 операцион тизим талқини бошқаруви остида ишловчи бу гаджет 8 гигабайтлик LPDDR5 тоифали тезкор хотирага ва 512 гигабайтлик UFS 3.1 стандартидаги доимий хотирага эга.

ЎҚИНГ: Realme’нинг ҳамёнбоп смартфони AnTuTu’да ҳатто Galaxy S20 Ultra ва Galaxy S20+ флагманларини «ер тишлатди»!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!