AnTuTu’да рекордчисини Samsung кейинги ҳафтадаёқ намойиш қилади!

  •   DiMaX
  •  854
  •  02.11.2020 11:02

AnTuTu’да рекордчисини Samsung кейинги ҳафтадаёқ намойиш қилади!

Samsung шу йилнинг 9 октябрь куни ўзининг янги флагман процессори – Exynos 1080 моделини (кутилганидек Exynos 1000 эмас) эълон қилган эди. Компания ўшанда, унинг AnTuTu бенчмаркидаги тест натижаси аллақачон 650 000 баллдан ошаётганини айтиб мақтанган. Бу бежиз эмас экан, чунки...

ЎҚИНГ: AnTuTu’да мутлақ рекорд: Exynos 1080 процессорли сирли Orion смартфони!

Жанубий кореялик техногигант энди ушбу маҳсулотининг намойиш кунини ҳам эълон қилди. Қуйидаги расмий постерга кўра, Exynos 1080 чипсетини кейинги ҳафтада – 12 ноябрь куни тақдим этишади. Афтидан, бу онлайн режимдаги эмас, балки офлайн тарздаги матбуот анжумани бўлади.

Exynos 1080 процессори 5 нанометрлик технологик жараён асосида тайёрланган бўлиб, Cortex-A78 ядроларини ўз ичига олади. ARM берган маълумотга кўра, 2,1 ГГц.лик частотада ишловчи ушбу ядро 2,3 ГГц частотали Cortex-A77 ядросидан 20 фоизга юқори самарадорликка эга. Шунингдек, янги чипсет жамланмасида Mali-G78 график процессори ҳам мавжуд.

Мазкур чипсет Galaxy S21 туркумидаги флагманларга эмас, балки улардан арзонроқ 5G-смартфонларга мўлжалланган. Инсайдерларга кўра, уни биринчи бўлиб хитойлик компаниянинг Vivo X60 флагманида қўллашади.

ЎҚИНГ: Xiaomi’га қасдма-қасд: Samsung ҳам арзон флагмани нархини нақ 95 долларга пасайтирди!