AnTuTu’да тахт талашаётган икки флагманнинг янги рақиби – Red Magic 5S ҳам тайёр!

  •   DiMaX
  •  413
  •  17.07.2020 11:50

AnTuTu’да тахт талашаётган икки флагманнинг янги рақиби – Red Magic 5S ҳам тайёр!

Аввалроқ Asus компаниясининг ROG Phone 3 геймерофони AnTuTu бенчмаркида рекорд ўрнатган эди. Лекин Lenovo ўйинбоп смартфони – Legion айни шу сервисда уни яксон қилган. Шунингдек...

ЎҚИНГ: AnTuTu’нинг янги «қирол»ини «жонли» видеода ишлатиб кўрсатишди!

Энди эса уларнинг қаторига яна битта рақобатчи қўшилди – ZTE корпорациясига қарашли Nubia компанияси Red Magic 5S русумли ўйинбоп смартфонини реклама қила бошлади.

Ишлаб чиқарувчи эълон қилган расмий постерда мазкур геймерофоннинг айрим муҳим хусусиятлари кўрсатилган. Унга кўра, бу телефонда LPDDR5 стандартидаги тезкор ва UFS 3.1 туридаги доимий хотира чиплари қўлланмоқда. Шунингдек, Nubia унда ўзининг Magic Write технологиясини татбиқ этаётганлиги сабабли, хотираларга ёзиш ва ўқиш тезлиги ҳамда смартфоннинг умумий самарадорлиги анча ошади.

Nubia Red Magic 5S модели ҳам, иккита рақиби сингари, Qualcomm яқиндагина тақдим этган флагман чипсет – Snapdragon 865+ процессорига таянади. Бундан ташқари, геймерофоннинг кадр янгиланиш частотаси 144 герцлик дисплей ҳамда жуда сиғимдор – 5000-6000 мА/соатлик батарея билан жиҳозланишини айтишмоқда.

ASUS ROG Phone 3 ҳамда Lenovo Legion моделларининг тақдимот кунлари аниқ бўлган, ZTE корпорацияси ҳам Red Magic 5S қурилмасини ўша сана атрофларида намойиш этса керак.

ЎҚИНГ: Энг қизиб кетувчи ва энг қизимайдиган смартфонлар (Master Lu рейтинги, 2020 йил 2-чорак)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!