AnTuTu'да янги рекорд!

AnTuTu'да янги рекорд!

vivo IQOO линейкаси смартфонлари қаторига 22 август санасида янги vivo IQOO Pro 5G қўшилади. Модель рақами V1916A бўлган ҳали тақдим қилинмаган ушбу қурилма AnTuTu синовидан ўтказилди. Натижа эса рекорд! Янги смартфон 497,179 балл тўплаб илгари ҳеч бир мобил девайс кўрсатмаган натижани қайд этди.

Илгарироқ, Meizu 16s Pro ҳам тақдимотидан олдин синовдан ўтказилган ва 464,411 балл тўплаб, рекорд қўйган эди. AnTuTu Weibo саҳифасида ёзилишича, бу натижага смартфоннинг F2FS файл тизими ҳамда TurboWrite SDD технологияси сабаб эришилган.

Натижалар яна шуни кўрсатдики, қурилма Snapdragon 855+ чипи ва 8ГБ оператив хотира, 256ГБ доимий хотирага эга бўлади. Смартфоннинг энг юқори техник жиҳатларга эга версиясида эса хотира сиғими 12ГБ RAM ва 512ГБ ROM бўлади.
IQOO Pro 5G'нинг дисплейи 6,41 дюйм катталикда, FHD+ резолюцияда бўлиши, унинг остида бармоқ изи сканери жойлашиши кутилмоқда.

Селфи камераси 12 мегапикселли бўлади. Орқа камера модули эса учта датчикдан иборат бўлиб, улар 48, 13 ва 12 мегапикселли бўлади. Аккумуляторга тўхталсак, гаджет 44 ваттли тезкор зарядлаш технологиясини қўллаб-қувватловчи 4,500 мА/соат сиғимли аккумуляторга эга бўлади. vivo IQOO Pro 5G Android Pie'да ишлайди. Операцион тизим юзасида компаниянинг FuntouchOS 9 фойдаланувчи интерфейси бўлади. Қурилманинг 4G талқини ҳам тақдим қилинади, бироқ 5G варианти кейинги авлод тармоғига улана олувчи энг арзон ақлли телефон бўлиши таъкидланмоқда.

ЎҚИНГ: "Жамоа! Бригада! Бизга қўшил!": Xiaomi, Vivo, Oppo ва Realme бирлашишди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!