AnTuTu’да янги рекорд: миллион баллдан юқори натижага эришган илк гаджет!

  •   DiMaX
  •  1737
  •  25.11.2020 14:30

AnTuTu’да янги рекорд: миллион баллдан юқори натижага эришган илк гаджет!

Apple компанияси 10 ноябрь куни бу йил куздаги учинчи тақдимот маросимини ўтказган эди. Корпорация унда ўзининг ARM-архитектурали биринчи компьютер процессори – Apple M1 чипсетини ва унинг базасидаги қурилмаларини ҳам намойиш қилган.

ЎҚИНГ: Эски iPhone фойдаланувчиларига ёмон хабар бор

Ушбу чипсетда ишловчи янги MacBook Air куни кеча оммабоп AnTuTu сервисида текшириб кўрилганлиги маълум бўлди. Лаптопнинг самарадорлик кўрсаткичи ҳайратланарли – бу бенчмаркда ҳали миллион баллик кўрсаткич кузатилмаган эди!

Шундай қилиб, Apple M1 чипсетли ноутбукнинг AnTuTu бенчмаркидаги натижаси 1 119 243 баллни ташкил этди. Бунда марказий процессорнинг самарадорлиги 282 265 баллга баҳоланган бўлса, график чипи 538 944 балл олган. Бенчмарк унинг тезкор хотираси учун 189 921 балл, фойдаланувчи интерфейси учун бўлса 108 113 балл қўйган. Таъкидлаш керакки, тест iOS-илова орқали ўтказилган ва шу боисдан бенчмарк бу лаптопни iPad 8,6 сифатида қабул қилган.

ЎҚИНГ: Рақобатчилар тугул, iPhone устидан ҳаттоки оммабоп ўйин ижодкорлари ҳам кулишди!

Шу билан бирга, интернетда янги MacBook Air самарадорлигини iPad Pro 4 кўрсаткичлари билан таққосланган диаграмма ҳам тарқалди. 7 нанометрлик Apple A12Z процессори асосида ишлайдиган бу планшет бенчмаркда «атиги» 755 294 балл олган.

Apple M1 процессори iPhone 12 туркумидаги смартфонларда қўлланган Apple A14 Bionic чипсетидан деярли 80 фоизга тезкор экан. Графикаси бўйича эса MacBook Air компаниянинг янги смартфонидан икки ярим бараварга самарадорроқ бўлиб чиққан.

ЎҚИНГ: Apple iPhone 12 Pro Max'нинг тўлиқ техник жиҳатлари билан танишамиз

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!