AnTuTu'да янги рекорд ўрнатилди

AnTuTu'да янги рекорд ўрнатилди

Snapdragon 875 чипига «Lahaina» деб код ном берилган. Ушбу чип кутилганидан анча тез ишлаши мумкин. AnTuTu'да ўтказилган дастлабки синовда Snapdragon 875 чипи 847,000 балл тўплади. Бу ҳақда GSMArena хабар бермоқда.

Янги чип қайд этган натижа, ҳозирда 663,000 балл билан AnTuTu рейтингида етакчи бўлган Snapdragon 865'никидан анча юқори.

SD875'нинг бенчмарк синовларидаги кўрсаткичи ўтган йилги SD865'никидан 25% юқорироқдир. Бироқ Qualcomm'дагилар ушбу ютуқни нишонлашларидан олдин чипни смартфонга ўрнатилганда синаб кўриш ва ушбу натижа тўғрилигига ишонч ҳосил қилиш керак бўлади.

Қиёс учун, iPhone 12 бечмаркда 660,000, Kirin 9000 ва Exynos 1080'лар эса мос равишда 696,000 ва 693,000 балл йиғган. Лекин буларнинг ҳеч бири Snapdragon 875 кўрсатган натижага яқин ҳам эмас.

Қизиғи шундаки, айни дамда AnTuTu'да энг юқори кўрсаткични эгаллаб турган чип Snapdragon 865 (865+ эмас) чипидир. AnTuTu'дагиларнинг бунга изоҳ беришича, смартфоннинг тезкор хотира сиғими ва доимий хотира конфигурацияси якуний баллни аниқлашда муҳим аҳамият касб этади. Яъни агар смартфон юқори сиғимли UFS 3.1 хотира турига эга бўлса, бу унга ўрнатилган чипнинг камчиликлари ўрнини қоплаши мумкин.

Qualcomm ўзининг Snapdragon 875 чипини тақдим қилишини кутиб қоламиз. Тафсилотлар учун бизни кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: AnTuTu’да текшириб кўрилган iPhone 12 ҳамда iPhone 12 Pro ҳафсалани пир қилди 

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.