AnTuTu’га кўра энг кучли Android-флагманлар (2020 йил май)

  •   DiMaX
  •  1525
  •  02.06.2020 18:20

AnTuTu’га кўра энг кучли Android-флагманлар (2020 йил май)

AnTuTu жамоаси Android тизимли энг қудратли смартфонларнинг навбатдаги рейтингини эълон қилди. Унга Хитойдаги фойдаланувчиларнинг май ойида ушбу бенчмаркдаги текширувлари натижалари асос қилиб олинган.

ЎҚИНГ: AnTuTu янги рейтингда ҳар кимнинг жойини кўрсатиб берди (2020 йил май)

Март ойи рейтингида лидерликка эришган Oppo компаниясининг Find X2 Pro флагмани апрелдаги рўйхатнинг ҳам етакчиси бўлган эди, бу гал ҳам шоҳсупадан тушмаган – 604 123 балл! У билан бирга тақдим этилган «ини»си – OPPO Find X2 эса, 600 884 баллик натижа кўрсатиб, иккинчи ўринни яна ҳеч кимга бермаган. Кучли учликни бу гал Xiaomi Mi 10 Pro флагмани 600 264 балл билан якунлаб беряпти.

Кейинги ўринларни тегишлича Oppo Ace 2, iQOO Neo 3, Redmi K30 Pro Zoom Edition, iQOO 3, Realme X50 Pro, OnePlus 8 Pro ҳамда Vivo NEX 3S 5G моделлари банд этишган.

Айтиш керакки, ТОП-ўнталик фақатгина Qualcomm Snapdragon 865 процессорли флагманлардан иборат – рейтингда Huawei компаниясининг ёки унга қарашли Honor брендининг бирорта ҳам модели йўқ. Шунингдек, рўйхатда Samsung компаниясининг Galaxy S20 туркуми флагманларини ҳам учратмаймиз.

ЎҚИНГ: Реал тестда энг тезкор ТОП-10 смартфонни аниқлашди!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!