AnTuTu’нинг янги «қирол»ини «жонли» видеода ишлатиб кўрсатишди!

  •   DiMaX
  •  1034
  •  14.07.2020 11:54

AnTuTu’нинг янги «қирол»ини «жонли» видеода ишлатиб кўрсатишди!

Asus компаниясининг учинчи авлод геймерофони – ROG Phone 3 аввалроқ AnTuTu бенчмаркида рекорд ўрнатган эди. Лекин Lenovo ўйинбоп смартфони – Legion айни шу сервисда уни яксон қилган. Энди эса...

ЎҚИНГ: Жаҳондаги энг зўр иккита Android-смартфон бир кунда чиқяпти!

Расмий намойишидан олдин инсайдерлар видеоролик Lenovo Legion флагманининг прошивкаси ишлашини кўрсатувчи видеолавҳани тарқатишди. Унда грфик қобиқ интерфейсидан ташқари, смартфоннинг батафсил хусусиятлари ҳам акс эттирилган.

Унга кўра, Lenovo Legion геймерофони Qualcomm яқиндагина тақдим этган флагман чипсет – Snapdragon 865+ базасида ишлайди. Унинг тезкор хотираси 6 гигабайтлик LPDDR5, ички хотираси эса 128 гигабайтлик UFS 3.0 стандартидаги чиплардан иборат. Экранида кадр янгиланиш частотаси 144 герцлик, қурилманинг ўзи Android 10 асосида тайёрланган ZUI 12 прошивкасига эга.

ЎҚИНГ: «Ўйин бошланди» – AnTuTu’нинг янги қироли Xiaomi Mi 10’ни тор-мор этмоқчи!

Lenovo Legion расмий тақдимоти 22 июлга белгиланган, аммо «барча кўзлари белида» жойлашган бу смартфоннинг нархи ҳозирча сир тутиляпти.

Айрим хабарларга кўра, геймерофоннинг базавий моделидан ташқари, унинг Pro-версияси ҳам чиқади. Lenovo Legion Pro тезкор хотираси 16 гигабайтлик, энг янги – UFS 3.1 туридаги флеш-хотираси эса 512 гигабайтлик бўлади, дейишмоқда.

Бу борадаги янгиликларни Terabayt.Uz билан бирга кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: Смартфонни атиги 15 дақиқада тўлиқ қувватловчи FlashCharge технологиясини «жонли» видеода кўрамиз!