AnTuTu’нинг янги рейтинги: энг қиммат iPhone 12 Pro Max атиги 6-ўринда! (2021 йил март)

  •   DiMaX
  •  815
  •  08.04.2021 13:34

AnTuTu’нинг янги рейтинги: энг қиммат iPhone 12 Pro Max атиги 6-ўринда! (2021 йил март)

Биз куни кеча AnTuTu бенчмаркига кўра март ойидаги энг бақувват Android-флагманлар рейтингини тақдим этган эдик. Мазкур сервис жамоаси ўрта нархли смартфонларнинг ТОП-ўнталигини ҳам эълон қилган. Булардан ташқари...

ЎҚИНГ: Қайси смартфонлардан ўз эгалари ростакамига рози? (AnTuTu рейтинги, 2021 йил март)

AnTuTu жамоаси энди iOS тизимли мобил қурилмаларнинг жорий йилнинг март ойи ҳолатига кўра самарадорлик рейтингини тақдим қилди. Мазкур рўйхат ушбу даврида бенчмаркда текшириб кўрилган Apple смартфон ва планшетларининг ўртача (энг юқори эмас) натижалари асосида тузилган.

Экранининг ўлчами 12,9 дюймлик iPad Pro 3 планшети кетма-кет тўртинчи ойдирки, AnTuTu тахтидан тушгани йўқ. Apple A12X процессорли мазкур девайс бу гал 727 861 баллик натижа кўрсатган. Кучли учликка яна iPad Pro 4 планшетининг 12,9 дюймлик ва 11 дюймлик версиялари кирган. Apple A12Z мобил платформали бу қурилмалар тегишлича 717 856 ҳамда 712 939 балл олган.

Эътибор берган бўлсангиз, рўйхатнинг биринчи ярмида бирорта ҳам айфон йўқ – компаниянинг энг кучли смартфони бўлмиш iPhone 12 Pro Max ҳам зўрға олтинчи поғонадан жой олган. Унинг ортидан iPhone 12 mini, iPhone 12, iPhone 12 Pro ҳамда iPhone 11 Pro Max моделлари кучли ўнликка кирган.

Дарвоқе, iPhone эгаларини Android’га ўтишга мажбур қилаётган Хитой флагманлари қайсилари эканлигидан хабарингиз борми?

ЎҚИНГ: Рекорд даражадаги чегирма билан iPhone 12 ва iPhone 12 mini зўр сотиляпти