Apacer бармоқ изи сканери бўлган USB-флешкани тақдим этди

Apacer бармоқ изи сканери бўлган USB-флешкани тақдим этди

Apacer компанияси бармоқ изини сканер қилувчи USB-флешкани тақдим этди. Apacer-AH650-1 моделида сенсор бармоқларни ўтказиб олиш талаб қилинадиган одатдагидек йўл-йўл кўринишда бўлмасдан, махсус майдонча шаклида ишлаб чиқилган. Бу эса бармоқларни ҳар қандай бурчакдан жойлаштириш орқали қулфни очиш имконини беради.

Ишлаб чиқарувчининг тасдиқлашича, AH650 ихчам турдаги дактилоскопик сенсорга эга илк флеш-ташувчи ҳисобланади. Бармоқ изларини аниқловчи технология ўзининг юқори тезлиги ва бехато аниқлаши билан ажралиб туради. Бир вақтнинг ўзида фойдаланувчи учун жуда қулай, дея қайд этмоқда Apacer.

Компьютерга уланиш учун USB 3.0 интерфейсидан фойдаланилади. Бармоқ излари эса “флешка”ларнинг ҳимояланган қисмига кириш учун калит вазифасини бажаради. Ахборот ташувчиси жами бўлиб ўн киши — 8 фойдаланувчи ҳамда фойдаланувчиларни қўшиш ва ўчириб ташлаши мумкин бўлган 2 маъмурнинг бармоқ изларини хотирасида сақлаши мумкин.

Эълон қилинган маълумотларга кўра, ўқиш режимида AH650 тезлиги 130 Мб/сониягача чиқади. Модель олтин ва кумуш қўлланилган 32 ва 64 Гб ҳажмда савдога чиқарилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!