Apex Legends шуҳрати сабабли умуман бошқа студия бойиб кетди (+2 та видео)

  •   DiMaX
  •  743
  •  18.02.2019 14:36

Apex Legends шуҳрати сабабли умуман бошқа студия бойиб кетди (+2 та видео)

Respawn Entertainment студияси ўзининг навбатдаги маҳсулоти – Apex Legends ўйинини кутилмаганда эълон қилиб, тезда тақдим этиб юборганди. Мазкур ўйин ўта тез оммалашиб, ҳатто  у бўйича турнир ҳам ташкил этилди.

ЎҚИНГ: Apex Legends ўйини биринчи куниёқ Fortnite’дан ўзиб кетди!

Унинг машҳурлиги эса ўхшаш номдаги умуман бошқа ўйин – Apex Construct савдосини кучайтириб юборди. Мазкур пулли ўйинни тақдим этган Швециянинг Fast Travel Games студиясининг маълум қилишича, кейинги ҳафталар ичида у бутун 2018 йилдагидан кўра кўпроқ савдо амалга оширилган.

Қизиғи шундаки, Apex Legends мутлақо бепул бўлиб, Origin ўйинлар дўкони орқали тарқатилади. Apex Construct эса 30 доллар туради ва Steam платформасидан харид қилинади. Шунга қарамай, бу иккитасини чалкаштириб юбораётганлар кўп, уларнинг аксарияти хитойликлар бўлиб чиқаётир.

ЎҚИНГ: D.I.C.E. Awards 2019: Энг зўр ўйинлар мукофотланди

Эслатиб ўтамиз: Apex Legends ўйини «шоҳона жанг» жанридаги, кўп иштирокчилар орасида ўйналувчи онлайн-шутер бўлиб, унинг трейлерини қуйида томоша қиламиз:

Apex Construct эса – битта фойдаланувчининг ўзига мўлжалланган саргузаштли экшн, у виртуал борлиқ гарнитуралари орқали ўйналади. Мана, унинг трейлери:

Fast Travel Games студияси адашиб Apex Construct ўйинини сотиб олганларга ортиқча саволларсиз пулларини қайтариб бермоқда. Аммо мазкур лойиҳаси сабабли кўплаб норозиликларга дуч келмоқда. Ахир, Apex Legends’дан бир йил аввал шунга ўхшаш номли ўйин чиқарган бўлса, унда нима айб!?

ЎҚИНГ: Gaming Mode – ҳар қандай смартфонни ўйинга мослаб кучайтирувчи бепул илова

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!