АПЛ чемпионини суперкомпьютер олдиндан аниқлаб берди

  •   DiMaX
  •  1497
  •  30.01.2021 14:28

АПЛ чемпионини суперкомпьютер олдиндан аниқлаб берди

Суперкомпьютер FiveThirtyEigh маълумотлари асосида Англия премьер-лигасининг навбатдаги ғолиби қайси жамоа бўлишини аниқлаб берди. Бу ҳақда Sports.uz нашри хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Роналду рекордидан сўнг Пеле ўз Instagram’ида голлари сонини ошириб қўйди

Сунъий интеллект ҳисоб-китобларига қараганда, жорий мавсумда «Манчестер Сити» чемпионликни тантана қилиши керак. Гвардиола шогирдлари «Ливерпул»ни 12 очкога ортда қолдириши тахмин қилинмоқда.

Амалдаги чемпиондан икки очко кам жамғариши керак бўлган «Манчестер Юнайтед» кучли учликни якунлаб беради. Компьютер тахминига кўра, премер-лигани «Фулхем», «Шеффилд Юнайтед» ва «Вест Бромвич» тарк этади.

Энди супермашинанинг башорати қанчалик тўғри чиқишини вақт кўрсатади.

ЎҚИНГ: Путин Трампга совға қилган ЖЧ–2018 тўпининг ичидан қандай чип топишди?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.