App Store’да «тубдан тозалаш» ўтказишади

  •   DiMaX
  •  1328
  •  18.09.2017 11:52

App Store’да «тубдан тозалаш» ўтказишади

Apple компанияси ўзининг App Store иловалар дўконида «тубдан тозалаш» ишларини ўтказмоқчи. Бу ҳақда SlashGear нашри хабар берган.

Эртага – 19 сентябрда iOS 11’нинг якуний талқини тақдим этилади. Бу версия энди 32 битли иловаларни қўллаб-қувватламайди. App Store’да эса бундай дастурлар сони 200 мингга яқин, улар энди дўкондан олиб ташланади, дейилади хабарда.

Шунингдек, компания App Store’га илова жойлашни истаган дастурчилар учун тавсияларини ҳам янгилади. Компания унда, фойдаланувчиларни чалғитувчи иловаларни тақиқлаган.

Хусусан, қурилмада вируслар бор-йўқлигини ёлғондакам текширувчи дастурларга Apple алоҳида эътибор қаратган. Компаниянинг янги қоидалари амалда тақдим этилмайдиган контент ёки хизматларни ўз ичига олган иловаларни буткул тақиқлайди.

Янги қоидаларини бузганлик учун Apple иловани App Store’дан ўчириб ташлайди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!