App Store дўкони iOS учун иловалар юклаб олинадиган ягона маскан бўлиб қолмайди

App Store дўкони iOS учун иловалар юклаб олинадиган ягона маскан бўлиб қолмайди

Маълумки, iOS фойдаланувчилари иловаларни фақат App Store дўконидан юклаб олишади, лекин бу тез орада ўзгариши мумкин. Bloomberg нашрининг хабар беришича (The Verge орқали), Apple учинчи томон иловалар дўконларига рухсат беради.

Маълум бўлишича, купертинолик компаниянинг бу режаларига Европа Иттифоқининг "Рақамли бозорлар тўғрисидаги қонуни" сабаб бўлмоқда ёхуд 2024 йил 6 мартдан кучга кирадиган ушбу қоида "рақамли йўлтўсарлар" бошқаларга бозор учун йўл очиб қўйиши таъминланишини талаб қилади.

Қолаверса, қонунга кўра, Apple нафақат учинчи томон иловалар дўконларига, балки иловаларни фойдаланувчиларнинг ўзлари тўғридан-тўғри қурилмага ўрнатишларига рухсат бериши керак, худди Android смартфонларида APK файллар орқали илова ва ўйинларни ўрнатиш мумкин бўлганидек.

ЎҚИНГ: Xiaomi раҳбари iPhone 14 Pro ва Xiaomi 13 смартфонларини таққослади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!