App Store ва Google Play Store дамини олсин! Tesla ўзининг иловалар дўконини чиқаради!

App Store ва Google Play Store дамини олсин! Tesla ўзининг иловалар дўконини чиқаради!

Tesla ўзининг Apple ва Google иловалар дўкони ўхшашини тайёрлаётгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Янги иловалар дўкони Tesla электромобиллари эгаларига иловаларни юклаб олиш ва ўрнатишда ёрдам беради. 

Компания инвестори Соер Мерритт ўзининг Twitter саҳифасида марҳум Стив Жобс'нинг App Store'ни тақдим қилаётгани видеосини ретвит қилди ва унга жавобан "Миш-мишларга кўра, яқинда худди шундай нарса Т билан бошланадиган тўртта ғилдиракли нарсага ҳам келади" дея твит қолдирди. 

Қисқа вақт ичида хабарни Тесла саёҳатларини кузатувчи илова Teslascope ҳам ретвит қилди ва компания май ойидан бери App Store'га ўхшаган иловалар дўкони устида ишлаётгани ва у Cybertruck'дан олдин чиқарилишини айтди. 

Маълум бўлишича, Илон Маск Tesla иловаlar дўкони чиқарилишини яқинда бўлиб ўтган даромадлар бўйича суҳбат давомида эълон қилиши керак эди, аммо бу содир бўлмади ва бундан билиш мумкинки, иловалар дўкони чиқарилиши кейинга сурилган. 

Илон Маск ҳозирча бу мавзуда ҳеч нима демади, лекин у 1 феврал куни ўзининг Тwиттер саҳифасида "Тесла машина ҳамда аппарат ишлаб чиқарувчи компания бўлгани каби дастурий таъминот компанияси ҳамдир" деган эди.

ЎҚИНГ: Илон Маскнинг сунъий йўлдош интернетига уланиш учун мўлжалланган янги тарифи одатдагидан беш баробар қимматроқ бўлиб чиқди 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!