Apple 10 дюймлик арзон iPad ва янги iPad mini тайёрлаяпти

  •   DiMaX
  •  378
  •  22.12.2018 09:30

Apple 10 дюймлик арзон iPad ва янги iPad mini тайёрлаяпти

Apple корпорацияси 2018 йил октябрнинг сўнгидаги тадбирида бир нечта гаджетлари қаторида янги планшетини ҳам тақдим этганди. Хитой матбуотида ёзилишича, купертиноликлар янги iPad mini ҳамда янгиланган iPad чиқаришни режалаштиришмоқда.

ЎҚИНГ: Microsoft ўзининг Surface Go планшети рекламасида Apple iPad’ни масхара қилди! (+видео)

Таъкидлаб ўтиш ўринлики, iPad mini модели 2015 йилдан бери янгиланмаган. 329 долларлик арзон iPad 2018 йилда ташқи жиҳатдан ҳеч ўзгаришга учрамади, аммо у янги процессорга эга бўлиб, Apple Pencil стилусини қўллаб-қувватлай олади. 2019 йилда эса бу планшет янгича дизайнга ва сал каттароқ – 10 дюймлик дисплейга эга бўлиши кутилмоқда.

iPad mini 5 модели тез орада чиқиши хусусида аввалроқ машҳур “Apple’шунос” таҳлилчи Мин-Чи Куо хабар берганди. Унинг прогнозига кўра, мазкур планшет 2018 йил сўнги ёки 2019 йил бошида тақдим этилиши керак.

Энди маълум бўлишича, бу айпад шу декабрнинг охиригача оммавий ишлаб чиқаришга жорий этилиши мумкин. Бу эса, Apple уни 2019 йилнинг феврали охиригача расман намойиш этади, деганидир. Хабарларда ушбу планшетнинг нисбатан арзон (табиийки, Apple мезонлари бўйича) бўлиши айтилаётир.

10 дюймлик iPad, афтидан, 9,7 дюймлик модел ўрнини эгалласа керак – у янада юпқа ромга эга бўлиб, 2019 йилнинг иккинчи ярмида тақдим этилиши кутилмоқда. 9to5mac.com сайти хабарига кўра, 2018 йилда намойиш этилган iPad’ларнинг савдоси яхши бўлмаётганлиги боис янги моделлар тақдимоти кечикиши мумкин.

ЎҚИНГ: Apple аллақачон арзонлаштирилган iPad 2018’ларни сота бошлади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!