Apple 10 йилда нечта iPhone сотганини маълум қилди

Apple 10 йилда нечта iPhone сотганини маълум қилди

Apple 1 июлда якунланган 2017 йилнинг 3-молиявий чорагига оид ҳисоб-китобларни маълум қилди. 2016 йил билан солиштириб кўрганда, даромад 7% га ошиб, 45,4 миллиард долларни ташкил қилди.

2017 йилнинг мазкур чорагида Apple 41 миллиондан кўпроқ iPhone смартфонидан сотган. Бу 2016 йилнинг шу давридаги савдога нисбатан 2% га кўп дегани.

Тим Кукнинг маълум қилишича, Apple айфон брендини сотувга чиқарганидан бошлаб, яъни 10 йил ичида умумий миқёсда 1,2 миллиард дона iPhone сотганини маълум қилди. Ҳозирча iPhone 7 энг яхши сотилаётган мобил алоқа воситаси бўлиб турибди.

Жорий чоракда iPad савдоси 15% га ошган. Айтиш жоизки, бу 2014 йилдан бошлаб планшет савдосида кузатилган илк ўсиш бўлган. 3-молиявий чоракда Apple 11,4 миллион дона iPad сотган.

Apple, шунингдек бу даврда 5,6 миллиар долларлик Mac компьютерларини сотган. Компьютер савдоси 1% дан ошган.

Apple Watch савдосидаги ўсиш юқори -- 50%. Компания бу гал ҳам аниқ неча дона Apple Watch сотилганини аниқ гапирмади. App Store, Apple Pay, iCloud ва Apple Music каби хизматларнинг даромади 22% га ошиб, 7,27 миллиард  долларни ташкил қилган. Apple TV, Apple Watch, Beats, iPod ва аксессуарларни сотишдан келиб тушган даромад 23% га кўтарилиб, 2,74 миллиард долларга етган.

Бошқа маҳсулот ва хизматлардан компания 2,7 миллиард доллар ишлаб олган ва бу маблағ аввалгисидан 23% га кўп. 

Apple ҳисобидаги маблағ миқдорини 261,5 миллиард доллар деб эълон қилган ва 4-молиявий чоракдаги савдо ҳажми 49-52 миллиард долларга ўсишини умид қилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.